• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қор ёғса, ташқи дунёдан узилиб қоладиган Шаҳрисабзнинг Кўл қишлоғи учун қишгача йўлтанламас тез ёрдам машинаси олиб келинадиган бўлди

    Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев вилоятнинг собиқ ҳокими Зафар Рўзиев даврида кўтарилган, аммо ечимини топмаган муаммога ечим топди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълум қилди.

    Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

    Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

    Хабар берилишича, вилоят раҳбари 23 август, якшанба куни Ҳисор тоғ тизмалари этагида жойлашган чегара қишлоқ — Шаҳрисабзнинг Кўл қишлоғида бўлган.

    Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

    Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

    «Вилоят сектор раҳбарлари, вилоят ДХХ, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, Божхона бошқармаси, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди, Халқ қабулхонаси раҳбарлари ушбу чегара қишлоқ аҳолиси билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган асосий муаммолар билан қизиқди», — дейди Аҳрор Содиқов.

    Таъкидланишича, Зоир Мирзаев Кўл қишлоғида яшовчи аҳолининг асосий муаммосидан хабардор эканлигини айтган.

    Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

    Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

    «Энг асосий муаммо — қиш ойларида шаҳар марказига етказадиган йўл ва тиббий хизмат кўрсатиш эканини олдиндан ОАВларда ҳам ўқиб, тегишли режаларни тузиб олганман. Кўл ва Китоб туманидаги Шут қишлоқлари учун йўлтанламас тез ёрдам машиналари олиб келмоқдамиз», — деган вилоят ҳокими кўлликлар билан мулоқотда.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 31 январь куни «Дарё»да Шаҳрисабз туманининг Кўл қишлоғида икки метр қор ёғгани, натижада аҳоли 10 кунга «дунёдан узилиб қолгани» ҳақида ҳикоя қилинганди. Вилоятнинг ўша пайтдаги раҳбари Зафар Рўзиев мазкур муаммолар ечимини топишини айтса-да, амалий натижа бўлмаганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбирининг 2019 йилнинг ёз ойида Кўл қишлоғига қилган иккинчи сафарида муаммо ҳақида яна сўз очган аҳоли 2019 йилнинг қиш мавсумини ҳам қийинчиликлар билан ўтказишга маҳкум эканлигини, қишлоққа ажратилган техника қўшни қишлоққа бериб юборилганини айтганди.

    Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг қўшимча қилишича, ДХХ раиси Абдусалом Азизов ҳам яқинда ушбу қишлоқда бўлиб, аҳолининг бир нечта муаммосини ҳал этган.

    «Маҳаллада қурилиши бошланган халқ кутубхонаси ҳам қиш мавсумига қадар якунига етказилади. Кутубхонага аҳоли талабидан келиб чиқиб, ҳокимлик ҳисобидан қўшимча 10 миллион сўмлик тожик тилидаги бадиий китоблар тўплами олиб келинади», — дейди Аҳрор Содиқов.

    Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

    Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

    Кўл қишлоғида шу пайтга қадар картошка экилган майдон 60 гектарни ташкил этган бўлса, эндиликда картошка экиладиган майдонни 3 минг гектаргача кенгайтиришга келишиб олинган.

    «Шундан сўнг қишлоқдан 18 километр узоқликда жойлашган Ҳазрати Султон зиёратгоҳига ҳам борилиб, Яратгандан халқимиз ва дунё халқларини коронавирус балосидан асраш, ҳар бир соҳа ривожи ҳамда халқимиз розилиги йўлида одилона сиёсат олиб бораётган юртбошимизга куч-қувват, сиҳат-саломатлик сўралди», — дейилади ҳокимлик ахборот хизмати тарқатган хабарда.

    Мавзуга доир: 

    • Шаҳрисабзнинг Кўл қишлоғида 2 метр қор ёғди: 10 кунга «дунёдан узилиб қолган» қишлоқ аҳли қандай ҳаёт кечирди?
    • Фоторепортаж: Қишда 10 кунлаб дунёдан узилиб қоладиган Шаҳрисабздаги Кўл қишлоғида бир кун
    • Қалин қор ёғса, ташқи дунёдан узилиб қоладиган Шаҳрисабзнинг Кўл қишлоғида охирги 2–3 йилда оилавий ажримлар кузатилмаган

    24.08.2020, 20:56   Изоҳ (0)   29374
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси: Дунё олимлари ўпканинг яллиғланиш даражасига қараб беморларга ногиронлик беришни таклиф қилмоқда

    24.08.2020, 20:08

    Коронавирус беморларида қанд миқдорининг ошишига олиб келадиган сабаблардан бири маълум қилинди

    24.08.2020, 19:55

    Uzcard компаниянинг янги йўналишини эълон қилди

    24.08.2020, 19:31

    Самарқанд ИИБ эри томонидан аёвсиз калтакланган аёлни ўз ҳимоясига олди. Уни иш билан таъминлаб, янги уй олишида ҳам кўмаклашишини ваъда қилди

    24.08.2020, 19:07

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 90 фоизи соғайди. Бу янги рекорд

    24.08.2020, 18:30

    Ўзбекистонда яна бир шифокор вафот этди

    24.08.2020, 18:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.