• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов вафот этди

    Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов 22 август куни 65 ёшида вафот этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов коронавирусга чалиниб, Тошкентда касалликдан даволанаётгани ҳақида илк бор 30 июль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари маълум қилган эди. Бухоро вилояти ҳокимлиги 31 июль куни ушбу ахборотни тасдиқлаб, ҳокимда касаллик 25 июль куни тасдиқлангани, у дастлаб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилояти филиалида даволангани, 29 июль Тошкентга кўчирилганини маълум қилганди.

    Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида август ойининг ўзида икки марта хабар тарқалганди. 4 августдан бошлаб вилоят аҳолиси ўртасида «Бухоро ҳокими Тошкентдаги шифохонада вафот этибди. Айни пайтда собиқ вилоят раҳбари Ўктам Барноевнинг ҳам аҳволи ўта оғир экан. Агар унинг ҳам ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаса, икки мутасадди жасади битта самолёт орқали Бухорога келтирилар экан» деган шов-шувли хабарлар тарқалган. Вилоят ҳокими ўринбосари Фарҳод Умаров 7 августдаги брифингда бу гап-сўзларни рад этиб, ҳоким яқин кунларда фаолиятини давом эттиришини айтганди.

    17 август куни эса бош вазир Абдулла Ариповнинг Бухорога ташрифи ортидан Карим Камолов вафоти этгани, бош вазир янги раҳбарни тайинлаш бўйича бўйича вилоятга ташриф буюргани ҳақида гап-сўзлар урчиганди. Бир нечта нашр унинг вафот этгани ҳақида хабарлар ҳам чоп этди. Bukhara News канали вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Нарзиевга асосланиб, «Карим Камоловнинг аҳволи жуда оғир, кома ҳолатида» экани ҳақида хабар берди. Шунингдек, канал ҳокимнинг уйи атрофи тезкорлик билан асфальт қилинаётгани, Ҳазрат Имом қабристонида ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганини ёзганди. Ўшанда ҳокимлик матбуот хизмати Карим Камоловнинг аҳволи оғирлигини тасдиқлаган ҳолда асфальтлаш ишлари таъзияга тайёргарлик билан боғлиқ эмаслигини билдирганди.

    2020 йилнинг февралида Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани муносабати билан Карим Камолов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Унгача Камолов Бухоро шаҳари ҳокими вазифасида ишлаган.

    Карим Камолов «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирус асоратларидан вафот этган Ўзбекистондаги 272-бемор ҳисобланади.

    Эслатиб ўтамиз, 31 июль куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Муса Ерниязов коронавирус инфекцияси асоратларидан вафот этган эди. Коронавирусга чалинган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ҳозирда касалликдан соғайиб, ўз иш фаолиятини тиклади.

    22.08.2020, 15:54   Изоҳ (0)   121175
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда 31 йилдан буён оқова суви таъминотида муаммо мавжуд бўлган маҳаллаларга сув келди

    22.08.2020, 15:49

    Тошкентда Мудофаа вазирлигига қарашли замонавий ўқ отиш ўқув-машғулотлар базаси очилди

    22.08.2020, 14:52

    Коронавирусга чалинган аҳволи оғир ёки ўта оғир ҳомиладорлар муддатига қарамай туғдирилиши керак — Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова

    22.08.2020, 14:12

    Коронавирусдан вафот этган фуқаролар ҳақида маълумот олиш мумкинми? Мутахассис жавоби

    22.08.2020, 13:51

    Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг тахминий муддати маълум бўлди

    22.08.2020, 12:54

    Ўзбекистонда абитуриентларга рухсатномалар бериш бошланди

    22.08.2020, 11:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.