«Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи Улуғбек Бақоев Coca-Cola Суперлига 11-тури доирасида «Бунёдкор»га қарши кечган ўйиндан (3:3) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Бу ўйин ғалати ўтди, гол урдик, тезда ўтказиб юбордик, гол урдик, тезда иккита гол ўтказдик. Аммо бу футбол, нима ҳам қилардик. Мухлисларга ўйин ёққан бўлса керак. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз.«Сўғдиёна» 11-турдан кейин 12 очко билан 9-ўринда бормоқда. Жамоа 12-турда «Сурхон» билан учрашади.Футболда ҳамма хато қилади. Хатоларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз.
Тез ўтказиб юборганимизга балки руҳий ҳолат ёки стресс сабабдир. Ўтган иккита ўйинда ютқазгандик, бу баҳсда ҳам йигитлар балки шундан қўрққандир.
Ўйин пайтида дарвозабонга кўп бақирдим? Унга тўпни Норхоновга узатишини тайинладим, русчани у қадар яхши билмагани учун бир неча бор такрорладим.
Клубдан кетишим мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар? Ҳар биримизнинг оиламиз бор тўғрими, ундаги гапни ташқарига чиқармаймиз. «Сўғдиёна» ҳам оила ва унинг ичидаги гапларни ташқарига чиқишни истамайман.
Жасур Ҳасанов ҳақида нима дея оламан? Ёш футболчилардан ундан ўрнак олишларини тилайман. Унинг ҳаракатларидан хурсандман.
Улуғбек Бақоев, «Сўғдиёна» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)