Лондоннинг «Челси» клуби жамоа ҳимоячиси Маркос Алонсони сотишга қарор қилди. Бу ҳақида La Gazetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, футболчининг хизматларига Миланнинг «Интер»идан қизиқиш бор. Миланликлар устози Антонио Конте вақтида «Челси»да Алонсо билан бирга ишлаган.
«Аристократлар» Алонсони сотишга тайёр. Клуб унинг нархини 30 миллион евро қилиб белгилаган.
Таъкиланишича, «Интер»га Алонсо учун курашда Мадриднинг «Атлетико»си рақобат тақдим этиши мумкин.
Маркос Алонсо 2019/20 йилги мавсум Англия Премьер Лигасининг 18 та ўйинида майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)