Мунир Мамедзода БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари лавозимида иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати хабар берди.
Лавозимга тайинлангунга қадар Мунир Мамедзода сўнгги уч йил давомида ЮНИСЕФнинг Қирғизистондаги вакили ўринбосари сифатида ишлаган. Шунингдек, ЮНИСЕФнинг Озарбайжон, Молдова, Непалдаги ваколатхоналарида ҳамда Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий ваколатхонасида ишлаган.
ЮНИСЕФдаги фаолиятига қадар у турли соҳаларда бир қатор лавозимларда, хусусан, ёшлар масалалари бўйича йирик нодавлат ташкилотининг ижрочи директори, Озарбайжонда Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман идорасининг халқаро бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. У инсон ҳуқуқлари, болалар ҳуқуқлари, ёшлар ва ривожланиш соҳаларида 20 йиллик раҳбарлик тажрибасига эга.
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси аввалги раҳбари Саша Грауманн ушбу лавозимни 2016 йилнинг октябрь ойидан бери эгаллаб келган.
Изоҳ (0)