Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финалида «Лион» ва «Бавария» жамоалари 19 август, чоршанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашув кутилмаганда «Лион» футболчиларининг фаоллигида бошланди. Францияликлар ўйин дебютида рақиб дарвозаси олдида бир нечта голга тортадиган вазиятларни яратди. Бироқ мюнхенликлар 18-дақиқада илк хавфли ҳужумни гол билан якунлади: Серж Гнабри жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.
33-дақиқада Гнабри иккинчи голини урди. Учрашув якунланиши арафасида Роберт Левандовски ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа «Бавария» иккинчи финалчига айланди ва ҳал қилувчи баҳсда ПСЖга қарши ўйнайди. Финал 23 август куни бўлиб ўтади.
ЕЧЛ
Ярим финал
19 август, чоршанба
«Лион» — «Бавария» 0:3
Голлар: 0:1 – 18 Гнабри, 0:2 – 33 Гнабри, 0:3 – 88 Левандовски.«Лион»: Антони Лопеш, Денаер, Марсело, Марсал (Шерки, 73), Дюбуа (Тете, 67), Бруно Гимараэс (Тиаго Мендес, 46), Какре, Ауар, Корне, Депай (Дембеле, 58), Токо-Экамби (Рен-Аделаид, 67).
«Бавария»: Нойер, Боатенг (Зюле, 46), Алаба, Киммих, Алькантара (Толиссо, 82), Дэвис, Горетцка (Павар, 82), Перишич (Коман, 63), Гнабри (Коутиньо, 75), Левандовски, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Марсело (35), Марсал (42), Тиаго Мендес (86).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)