• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Навбаҳор», Беленков ва 520 минг доллар машмашаси ҳақида

    Бир неча ҳафта олдин Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ва россиялик мураббий Алексей Беленков ўртасида можаро юзага келгани ҳақида хабар берилганди.

    «Навбаҳор» раҳбариятининг 2023 йилнинг декабрига қадар мўлжалланган шартнома бекор қилингандан кейин келишувда кўрсатилган пулларни тўламагани, мураббийнинг юристлари эса «Навбаҳор»га 150 минг доллар тўлашни ва барча масала ёпилишини маълум қилгани, бироқ клуб бунга эътибор бермагани таъкидланганди.

    Шундан сўнг Беленков ФИФАга мурожаат қилган, ташкилот эса «Навбаҳор»га мутахассис учун 520 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация тўлаш мажбуриятини юклаб, бунинг учун 30 кун муддат берганди. Мажбурият бажарилмаган тақдирда эса клубга нисбатан санкциялар қўлланишидан огоҳлантирган.

    Бироқ «Навбаҳор» клуби матбуот хизмати юқорида келтирилган маълумотларнинг барчасини рад этганди.

    Россиянинг «Матч ТВ» нашри эса мазкур масала юзасидан материал чоп этиб, Алексей Беленковнинг адвокати билан интервью уюштирди. «Дарё» қуйида мазкур мақолани ўзбек тилида тақдим этади.

    Фото: «Навбаҳор»

    Фото: «Навбаҳор»

    2018 йилнинг октябр ойида Андрей Канчельскис Наманганнинг «Навбаҳор» клубига бош мураббий этиб тайинланганди. Россиялик яна бир мутахассис Алексей Беленков эса унинг ёрдамчисига айланди.

    «Манчестер Юнайтед» собиқ футболчисининг (Андрей Кансчелскис) Ўзбекистондаги тақдимоти ёрқин ўтди —Канчельскисга чопон кийдирилди ва у ўзининг биринчи интервьюларидаёқ «Навбаҳор»ни дунёга танитмоқчи эканини билдирди.

    Дебют мавсумда россиялик мураббийлар жамоа билан Ўзбекистон чемпионатида бронза медалларига эга чиқди. Бу клубнинг 14 йил ичидаги илк медали эди.

    Кейинги мавсум эса «Навбаҳор»нинг ишлари унчалик юришмади. 14-турдан сўнг жамоа 18 очко билан бешинчи ўринда бораётганди. Етакчи «Пахтакор» билан орадаги фарқ 14 очкога етганди. 2019 йилнинг июнь ойига келиб, Канчельскис ва Беленков «қониқарсиз натижалар туфайли» ишдан бўшатилди.

    Ажабланарлиси, икки ойдан сўнг мураббийлар яна ишга қайтади. Тахминларга кўра, бунда Канчельскиснинг берган интервьюлари муҳим рол ўйнаган. Канчельскис вилоят ҳокими ва клуб мухлислари ҳақида илиқ сўзлар айтган ва барча муаммолар раҳбариятнинг «маслаҳатчилари»дан келиб чиқаётгани ҳақида гапирганди.

    Канчельскис ва унинг ёрдамчисининг қайтарилишига сабаб дея мутахассиснинг қуйидаги икки гапи келтирилмоқда:

    1.

    — «Навбаҳор»ни ким таъминлайди?

    Фото: ПФЛ

    Фото: ПФЛ

    — Ҳоким. У футболни яхши кўради, лекин унинг бошқа маслаҳатчилари ҳам бор, улар кўпчилиги бошқа нарсалар ҳақида қайғуради. «Навбаҳор» молиявий имкониятлари яхши бўлган «Локомотив» ёки «Пахтакор» эмас, балки халқ жамоасидир. Мухлислари жудаям эҳтиросли, агар натижа қониқтирмаса, улар бемалол сизни тошбўрон қилиши мумкин. «Навбаҳор»га мураббийлик қилиш осон эмас, у ерда талаб катта. Мен шикоят қилсам гуноҳ бўлади, улар менга яхши муносабатда бўлди, деярли қўлларида кўтариб юрди. Биз юқори натижаларга эришмадик, лекин грандларни қақшатдик.

    2.

    — Ҳоким ўйин олдидан қўнғироқ қилиб: «Буни эмас, бошқасини туширасан». Ёки ҳисобни буюртма қилиши мумкин эди. Мен дарҳол уларга бундай қўнғироқлар керак эмаслигини айтдим. Кийиниш хонасига ҳам кириб, футболчиларга эътироз билдирарди. Бир сафар биринчи бўлимда 0:0 ўйнаб, иккинчи 45 дақиқаликда 3 та гол ургандик. Шунда у ғалабада унинг ҳиссаси ҳам борлигини айтганди. Кейин биз яккама-якка суҳбатлашиб, ундан ўйинчилар билан якка ва эртаси куни гаплашишини сўраган эдим. Биз бир-биримизни тушундик, ҳаммаси жойига тушди. У Наманганда футбол учун жуда кўп ишлар қилган, аммо унинг маслаҳатчилари...

    «Навбаҳор» Канчельскиснинг ёрдамчисига (Беленков) тўрт ой давомида маош тўламаган. У ФИФАга арз қилиб, ҳозирда катта миқдордаги компенсацияга даъвогарлик қилмоқда

    2019 йилнинг август ойи. Истеъфодан икки ой ўтгач, Канчельскис яна «Навбаҳор» бош мураббийи бўлади. Шу вақтдан бошлаб унинг ёрдамчиси Алексей Беленковнинг ҳикояси шиддат билан ривожланишни бошлайди ва ҳатто ФИФАгача етиб бориб, «Навбаҳор» учун жиддий муаммога айланади.

    Беленковнинг ФИФАдаги манфаатларини ҳимоя қилувчи SILA International Lawyers фирмаси адвокати Михаил Прокопец қуйидагиларни маълум қилди:

    Клуб билан можаро бўлгач, Алексей бизга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Иш ҳақи тўланмаганди (қарийб тўрт ойлик), шунингдек, қарзлар ҳам берилмаган. Беленковнинг меҳнат шартномаси 2023 йил ноябргача амал қилишига қарамай, клуб ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатган.

    Биз «Навбаҳор»га битим шартлари бузилганлиги ҳақида хабар бериб, шикоят ёздик. Қайд этиш жоиз, мураббийнинг судлашиш мақсади йўқ эди. У шунчаки қарзни олишни ва иш ҳақининг бир қисмини қопланишини хоҳлади. Биз катта маблағни сўрамаганмиз, аммо клуб шартномага рози бўлмади ва ҳатто бизнинг сўровимизга ҳам жавоб бермади.

    Михаил Прокопец адвокат

    — Қайси вақтда ФИФАга мурожаат қилишга қарор қилдингиз?

    — Дарҳол, муаммони шу тарзда ечишни таклиф қилдик, Беленков эса буни қўллаб-қувватлади.

    ФИФАга турли хил фуқаролиги бўлган одамлар мурожаат қилиши мумкин. Беленков Россия Федерацияси фуқароси, клуб эса Ўзбекистонники. Демак бу халқаро масала.

    ФИФАда бундай ишларни кўриб чиқиш учун алоҳида қўмита мавжуд. Биз шикоят ёздик, тахминан, олти ой кўриб чиқилди. Натижада 2020 йилнинг июль ойида россиялик мураббий фойдасига қарор қабул қилинди.

    ФИФА низоларни ҳал этиш палатаси «Навбаҳор»га россиялик мураббий Алексей Беленковга 30 кун ичида 520 минг доллар тўлашни талаб қилган.

    Фото: Futbolium

    Фото: Futbolium

    — Агар максимал қарздорлик 11, 300 доллар бўлса, нима сабабдан компенсация миқдори 484,100 долларни ташкил этди?

    — Чунки ФИФА қоидаларига кўра, агар шартномани бекор қилишда клуб айбдор бўлса, у нафақат қарзни тўлайди, балки шартномада кўрсатилган муддат учун ҳам товон пули тўлайди.

    Яъни, агар клуб ўз мажбуриятларини бажарганида, анча кам тўлаган бўларди. Ва агар тўғридан-тўғри музокараларга борганида ҳам.

    — Дастлабки шартлар қандай эди?

    — Клубга 150 минг доллар тўлашни таклиф қилдик. Қизиғи, мураббий ҳозир ҳам келишишга тайёр. Унинг клубни банкрот қилиш мақсади йўқ. У ҳатто ҳозирги талабларни ҳам 50 фоизга камайтиришга тайёр.

    — Яъни, тўловнинг 520 мингдан доллардан 260 минг долларга тушишига тайёр?

    — Шартли равишда айтганда, ҳа.

    — «Навбаҳор»чи?

    — Улар ҳозирча музокараларга тайёр эмас десак ҳам бўлади.

    — Бунинг сабаби маълумми?

    — Йўқ. Аниқроғи, улар гўё биз билан музокараларга тайёр эмасдек ҳисоблашмоқчи.

    — Бу қандай бўлади?

    — Таклиф этилаётган миқдордан беш баравар кам.

    — 100 минг долларми?

    — Деярли, ҳа.

    — ФИФА қарори 21 июль куни қабул қилинди. Унда: «Навбаҳор» 30 кун ичида россиялик мутахассисга 520 минг доллар (5 миллиард 300 миллион сўм) тўлаб бериши шарт, дейилганди. Беленков шу пайтгача қанча пул олди?

    — Ҳеч қанча олгани йўқ.

    — Кейинги ҳаракатлар қандай бўлади?

    — Гап шундаки, бу ерда ҳеч қандай ҳаракатлар керак эмас. Ёки клуб ФИФАга тўловни юборади ёки ФИФА клубга нисбатан санкциялар қўллашни бошлайди.

    — Қандай санкциялар?

    — Футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш ва 20-30 минг Швейцария франки миқдоридаги жарима.

    — Бу беш минг франк миқдоридаги жаримага қўшимчами? (Беленков иши бўйича ФИФА қарорининг 6-банди).

    — Ҳа.

    — Собиқ иш берувчилар бирон бир тарзда Беленковга таъсир ўтказишга ҳаракат қилганми? Масалан, апелляцияни қайтариб олишни?

    — Ҳа, у билан алоқага чиқиб, 100 минг доллар эвазига масалани ёпишни ва ишга қайтишни сўраган.

    — Ҳеч қандай таҳдидлар бўлмаганми?

    — Мен бунга изоҳ бера олмайман. Чунки мен ушбу музокараларда қатнашмаганман.

    — Асосийси, таҳдидларнинг йўқлиги.

    — Бу даражагача етиб боради деб ўйламайман.

    — Ўзбекистонда ФИФАнинг қарори «Навбаҳор»ни банкротга олиб келиши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда.

    — Ҳа, шундай ёзишмоқда.

    — Беленковга пул тўламаслик учун клуб ўзини банкрот деб эълон қилса нима бўлади?

    — «Навбаҳор» даражасидаги клуб бундай хатарли таваккалга қўл уради деб ўйламайман. Мухлислар биринчи навбатда. Буни мухлисларга қандай тушунтириш мумкин: «Биз ўзимизни банкрот деб эълон қиляпмиз, чунки собиқ ходимимиз иши бўйича шунга мажбур бўлдик», дейдими?

    Агар Беленков: «500 минг долларни эртага берасиз», деганида тушунган бўлардим. Аммо бу ерда вазият бошқача, у музокараларга тайёр ва ҳозирги вазиятда ўзини жуда яхши тутмоқда. Назаримда, агар бундай аҳамиятсиз сабаб туфайли банкрот бўлса, бу клуб учун катта хато бўлади.

    — Сиз учун бу ишнинг энг яхши ечими қандай?

    — Адвокатлар учун энг яхши вариант бу мижознинг манфаатидир.

    — «Навбаҳор» ҳозирги «рад этиш» тактикасини ўзгартирмаса нима бўлади?

    — ФИФА клуб футболни тўхтатмагунича ёки собиқ ходимига тўлов қилмагунига қадар санкциялар қўллашда давом этади.

    Қизиғи, ушбу воқеаларга «Навбаҳор»нинг муносабати кўпчиликни ҳайратда қолди. ФИФА қароридан сўнг клуб расмий сайтида қуйидагича баёнот берилди:

    Шу кунгача «Навбаҳор» ПФКнинг расмий электрон почтаси манзилига ФИФА томонидан жамоанинг россиялик мутахассисдан қарзи борлиги тўғрисида ҳеч қандай хат жўнатилмаган.

    Шунингдек, яна шуни ҳам таъкидлаймизки, мабодо клуб почтаси манзилига техник сабабларга кўра, хат келмаган деб ҳисоблайдиган бўлсак, ЎФА ва ПФЛ расмий электрон почталарига ҳам ФИФА томонидан бундай мазмундаги хат жўнатилмаган.

    Шу боис «Навбаҳор» ПФК Алексей Беленков борасидаги миш-мишларга ва ушбу мураббийга катта миқдордаги маблағ тўланиши кераклиги тўғрисидаги фикрларни асоссиз деб ҳисоблайди ва мухлислардан тасдиқланмаган бундай хабарларга ишонмасликни сўрайди.

    «Навбаҳор» клуби матбуот хизмати

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    19.08.2020, 13:00   Изоҳ (0)   18510
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рио Фердинанд ярим йилга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    19.08.2020, 12:27

    «Лацио» спорт директори: Давид Сильвани футболчи сифатида ҳурмат қиламан, аммо инсон сифатида эмас

    19.08.2020, 12:01

    Дилявер Ваниев: Ташаббусга эга бўла туриб ғалаба қозона олмаслик жуда аламли

    19.08.2020, 11:38

    Ҳамиджон Актамов: «Қизилқум»нинг ички ишларига четдагилар аралашмаса янада яхши натижалар кўрсатамиз

    19.08.2020, 11:00

    «Бухоро» бош мураббийи: Битта пенальти ўйин тақдирини ҳал қилди

    19.08.2020, 10:37

    ПСЖ Чемпионлар Лигасида «Реал»нинг рекордини такрорлади

    19.08.2020, 09:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.