• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарлар рад этилди. Бироқ у шифохонада даволанмоқда

    Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Отажон Ҳамроевнинг коронавирусга чалингани ҳақида хабарлар тарқалди. Қорақалпоғистон ССВ матбуот хизмати эса вазир коронавирус билан касаллангани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

    Отажон Ҳамроев.

    Отажон Ҳамроев.
    Фото: Жўқорғи Кенгеси ахборот хизмати

    «Kun.uz»нинг ёзишича, вазир 18 кундан буён даволанмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Каллибек Худайбергеновнинг хабар қилишича, вазирга бўйин умуртқа грижасининг оғир ҳолати ташхиси қўйилган.

    «Вазир коронавирус юқтириб олгани ҳақидаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Отажон Каримовичда бўйин умуртқаси грижаси бор ва ҳозир даволаняпти. Бу касалликдан фақат операция йўли билан фориғ бўлиш мумкин. Амалиётни эса Нукусда қилишнинг иложи йўқ. Карантин чоралари анча юмшатилди. Энди йўллар очилса, Тошкентда операция бўлиши мумкин. Давлат ишида ишлайдиган шахсларнинг ҳам касал бўлишига ҳақи бор. Буни тўғри қабул қилиш керак», — дея маълум қилган вазир ўринбосари.

    Нашрнинг қайд этишича, вазирнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотларнинг тарқалишига унинг Муса Ерниязов дафн маросимида қатнашмагани ва шундан кейинги иш жараёнларидаги йиғилишларда иштирок этмаётгани сабаб бўлган.

    Вазир 18 август, сешанба куни бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги олтинчи сессиясида ҳам иштирок этмаган.

    Отажон Ҳамроев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан 2020 йил 13 май куни соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланганди.

    Эслатиб ўтамиз, 31 июль куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Муса Ерниязов коронавирус инфекцияси асоратларидан вафот этган эди. Унда коронавирус 24 июнь куни тасдиқланган, бир ой оғир аҳволда бўлган, бироқ унинг касаллиги 18 июлга қадар яширилган эди.

    Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов коронавирус оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди, бироқ Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Карим Камоловнинг вафоти ҳақидаги гап-сўзлар «ҳеч қандай асосга эга эмас»лигини таъкидлаб, вилоят раҳбари Тошкент шаҳрида даволанаётганини маълум қилди.

    18.08.2020, 21:32   Изоҳ (0)   16569
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Юнусободда Megaplanet олдидаги чорраҳа 94 метргача кенгайтирилди​

    18.08.2020, 21:08

    Бухородаги «Зарафшон» меҳмонхонаси 11 млн долларга қайта таъмирланди (фото)

    18.08.2020, 20:55

    Уйчи тумани мутасаддилари билан карантинда зиёфатда ўтирган ИИБ ходимига ҳайфсан берилди

    18.08.2020, 20:31

    Ички ишлар вазирлиги кириш имтиҳонлари бўладиган объектлар ҳақида ҳудудлар кесимида маълумот берди

    18.08.2020, 20:07

    «Ўзгидромет» 19 август куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    18.08.2020, 19:54

    Ўзбекистонда 20 августдан қайта тикланадиган маҳаллий йўловчи поездлар жадвали эълон қилинди

    18.08.2020, 19:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Узоқ танаффусдан кейин рингга қайтган Пакяо чемпионлик камарига эга чиқа олмади

    Бокс | 20 июл, 09:45

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 09:30

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.