Марказий банк 2020 йилнинг январь—июль ойлари давомида Ўзбекистонга хориждан юборилган халқаро пул ўтказмалари ва 2019 йилнинг мос даври билан солиштиргандаги фарқли жиҳатлар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 3 миллиард долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 217 миллион долларга ёки 7 фоизга камайди.
Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 516 миллион долларга етиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 47 миллион доллар ёки 8 фоизга қисқарган.
Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий салдо 2,5 миллиард долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 170 миллион долларга (ёки 6 фоизга) камайди.
Аввал Ўзбекистонда нақд пул тушумларининг ҳажми коронавирус эпидемиясидан аввалги даражасини тиклаётгани, олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан тайёрланган ёмбиларни Марказий банк шохобчаларидан сотиб олиш имконияти яратилгани ҳақида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)