Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Исраэл Адесаня ва Пауло Коста ўртасидаги жанг расман тасдиқланди.
Мазкур жанг 26 сентябрь куни бўлиб ўтадиган UFC 253 мусобақасининг асосий воқеаси бўлади. Аввалроқ ушбу UFC кечаси 19 сентябрда бўлиб ўтиши хабар қилинганди.
Мазкур мусобақада шунингдек, россиялик яккакурашчи Зубайра Тухугов ҳам ўз жангини ўтказади.
31 ёшли Адесаня MMA’да 19 жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 14 та жангни муддатидан аввал якунлаган. Яккакурашчи 2019 йилнинг октябрида Роберт Уиттакерни мағлуб этиб, ўрта вазн чемпионлик камарига эга чиққанди.
29 ёшли Коста MMA’даги барча 13 жангини ғалаба (12 та муддатидан аввал) билан якунлаган.
Изоҳ (0)