«Барселона» раҳбарияти Европа Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида «Бавария»га қарши ўйинда учралган йирик мағлубиятдан (2:8) кейин таркибда катта ўзгаришлар қилмоқчи.
Mundo Deportivo’нинг хабар қилишича, клуб Лионель Месси, Френки де Йонг ва Марк Андре тер Штеген, шунингдек, жамоанинг ёш футболчилари Ансу Фати ва Рики Пучдан ташқари исталган футболчи билан хайрлашишга тайёр.
Шу тариқа Луис Суарес, Антуан Гризманн, Хорди Альба, Иван Ракитич, Серхи Роберто, Артуро Видаль ва Нелсен Семеду каби футболчлилар клубни тарк этиши мумкин.
Бундан ташқари, каталон клуби жароҳатга мойил футболчилар Самюуэль Умтити ва Усмон Дембелени ҳам сотиб юбориши мумкин.
Май ойида «Барселона» олти нафар футболчисидан бошқа исталган ўйинчини сотишга тайёр экани хабар қилинганди. Мазкур рўйхатда Херард Пике ва Антуан Гризманн каби футболчилар бор эди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)