«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу жамоа бош мураббийи Кике Сетьен истеъфога чиқарилганини маълум қилди.
«Сетьен истеъфога чиқарилди», — дея Бартомеу сўзларини келтирмоқда Tiempo de Juego.
61 ёшли мутахассис «Барселона»да январь ойида Эрнесто Вальверденинг ўринини эгаллаганди.
«Барселона» Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Бавария»га 2:8 ҳисобида мағлуб бўлди. Мазкур мағлубият туфайли Сетьен ва унинг ортидан жамоа директори Эрик Абидал ҳам кетиши хабар қилинганди.
Диарио Спортънинг хабар қилишича, клуб Маурисио Почеттинога шартнома таклиф қилган. Бундан ташқари Массимилиано Аллегри ва Тьерри Анри каби мутахассислар билан музокаралар олиб борилётгани айтилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)