Наманган вилоятидаги масжидларда 17 август бомдод вақтидан бошлаб жамоат бўлиб намоз ўқишга киришилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Вилоятдаги 187 та масжидда бунинг учун пухта тайёргарлик кўрилди. Уларнинг барчаси дезинфекцион тўшаклар, тана ҳароратини ўлчайдиган қурилмалар, антисептик воситалар билан таъминланди.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Масжидларда ижтимоий масофаланишга (1,5-2 метр) имкон берувчи ажратувчи чизиқлар тортилди.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Намозхонлар ибодатга тиббий ниқобда келишига эътибор қаратилди. Буни ёдидан чиқарганлар учун эса ниқоб берилиши йўлга қўйилди.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

«Орадан 5 ой вақт ўтиб масжидимизда жамоат бўлиб намоз ўқишга киришилди. Бунинг нечоғли улуғ неъмат эканлигини ўтган муддат мобайнида жуда яхши англаб етдик. Шукронаси учун хатми Қуръонлар адо этилиб, дуоларимизда юртда тинчлик-омонлик ҳукмрон бўлиши, вирус таҳдиди тез орада чекиниши сўралди», — дейди Наманган шаҳридаги «Шайх Эшон» жоме масжиди имом-хатиби Фатҳиддин Охунов.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоятида 16 март куни аср намозидан сўнг барча масжидларда карантин сабабли диний маросимлар ўтказиш вақтинча тўхтатилганди.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев