16 август куни Тошкент вақти билан соат 02:58 да Қирғизистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, зилзила Тошкент шаҳридан 405 километр жануби-шарқий йўналишда, Қирғизистон ҳудудида жойлашган нуқтада юз берган. Зилзила эпицентрида магнитуда 4,6 баллга тенг, ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.
Ер ости силкинишлар кучи Андижон шаҳрида (эпимарказгача 149 километр) 3 баллни, Фарғона шаҳрида 3 баллни (эпимарказгача 169 километр), Наманган шаҳрида 2 баллни (эпимарказгача 208 километр) ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 5 август куни Ўзбекистонда иккита зилзила кузатилган (соат 13:18 да 3 баллик ва 14:32 да 2 баллик) эди, 13 августда эса Тожикистонда зилзила кучи ҳам Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилган.
Изоҳ (0)