• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Энг кўп иқтибос олинадиган илмий мақолалар ҳақида қизиқарли фактлар

    Telegram’даги «Фан одам» (Человек наук) каналида қизиқ мақола тақдим этилди. Ушбу мақолада илм-фан тарихидаги энг кўп иқтибос келтириладиган рекордчи илмий мақолалар ҳақида тўхтаб ўтилган. Қизиғи шундаки, уларнинг барчаси биология фани билан боғлиқ ва ҳаммасида ишлаб чиқилган янги илмий услуб баён қилинган.«Дарё» ушбу мақоланинг таржимасини тақдим этади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Илмий иш қилмоқчи бўлган ҳар қандай одам, албатта, мавжуд илмий манбалар ва адабиётлар билан танишиб, ўз илмий ишида ҳам уларга мурожаат қилиб боради. Яхши биламизки, муайян илмий ишларда бошқа олим ва мутахассисларнинг аввалроқ чоп этилган мақолаларига мурожаат қилинади ва ундан иқтибослар келтирилади. Бирор олимнинг илмий ишига бошқалар томонидан қилинган мурожаатлар, берилган ҳаволалар сони маълум маънода ўша илмий ишнинг нуфузини ҳам белгилайди.

    Келтирилган иқтибослар сонини ўша илмий ишнинг сифатига берилган мутлақ баҳо ҳам деб бўлмайди. Боз устига, жуда кучли илмий мақола жуда тор фан соҳасида қилинган бўлиб, унга кўп сонли бошқа олимлар мурожаат қилмаслиги табиий ҳам бўлиши мумкин. Бундан ташқари, келтирилган иқтибослар сони муайян фан соҳалари бўйича бир-биридан кескин фарқ ҳам қилади. Масалан, тиббиёт соҳасида бир мақолага иқтибослар жуда кўп учрайди, математикада эса жуда кам бўлади.

    1. Оқсил миқдорини ўлчаш

    Америкалик биокимёгар Оливер Лоури муаллифлигида 1951 йилда эълон қилинган Protein measurement with the Folin phenol reagent номли мақолага шу пайтгача бошқа олимлар томонидан 300 мингдан зиёд марта мурожаат қилинган (яъни бошқа илмий ишларда бу мақоладан шунча марта иқтибослар келтирилган) бўлиб, мазкур мақолани ҳақиқий маънода блокбастер дейиш мумкин. Ушбу мақолада баён қилинган илмий услуб ҳозирда деярли барча биокимёгар мутахассисларга маълум ва машҳурдир. Бунинг устига қўлда чизилган ажойиб иллюстрациялар (чизма-графиклар) ушбу мақоланинг яна бир ўзига хос жиҳати саналади.

    Кашфиёт моҳияти нимада?

    Лоури эритмадаги оқсил миқдорини аниқлайдиган услубни ишлаб чиққан. Лўнда қилиб айтганда, бу қуйидагича ишлайди: сиз эритмага муайян бир кимёвий моддани қўшасиз ва натижада унинг ранги ўзгаради. Текширилаётган эритмада оқсил миқдори қанча кўп бўлса, унинг ранги шунчалик кучли ўзгаради. Махсус асбоб ёрдамида рангнинг тўйинганини ўлчаш орқали сиз графикдаги нуқтани аниқлайсиз ва бу нуқта ўша эритмада қанча оқсил борлигини кўрсатади.

    Бунинг нимаси муҳим?

    Оқсиллар ҳаёт учун муҳим асосдир. Турли суюқликлардаги оқсил миқдорини аниқ билишнинг аҳамияти жуда катта. Кўплаб тиббий текширув-ташхисларда ва бошқа илмий ишланмаларда, албатта, оқсил миқдорига мурожаат қилинади.

    2. Оқсилларни масса бўйича тақсимлаш

    Cleavage of Structural Proteins during the Assembly of the Head of Bacteriophage T4 кўринишидаги узундан-узоқ номли илмий мақола 1970 йилда эълон қилинган бўлиб, унга ҳар куни ўртача 14 марта мурожаат қилинади. Нашрдан чиққан кунидан бошлаб бу мақоладан 268 668 марта иқтибос келтирилган. Сенинг илмий ишинг ҳақида ҳар куни ўнлаб одам эслаб ўтса, қандай яхши.

    Кашфиёт моҳияти нимада?

    Бу илмий ишда муаллиф, швейсариялик олим Леммли оқсилларни молекуляр массаси ва зарядига асосан ажратиш усулини такомиллаштирган. Бу эса бошқа олимларга турли хил оқсил молекулаларини бир-биридан ажратиш ва фарқлаш имконини берган.

    Бунинг нимаси муҳим?

    Юқорида ҳам айтилганидек, оқсиллар биология ва тиббиёт учун ғоят муҳимдир. Лекин оқсил турлари жуда кўп. Масалан, одамнинг ўзида оқсилларнинг 30 минг хилдан зиёд тури бор. Ҳатто ичак таёқчаси (фаг, вирус) сингари тубан организмда ҳам 160 хил оқсил мавжуд бўлади. Оқсилларнинг бу даражадаги улкан хилма-хиллигини бирданига тадқиқ қилишнинг имкони йўқ. Шунинг учун уларни бир-биридан ажратиб, алоҳида тарзда ўрганган қулайроқ бўлади. Леммли услуби айнан шу нарсанинг имконини беради.

    3. Оқсиллар миқдорини аниқлаш

    Номи Леммли мақоласининг номидан ҳам узун бўлган ва илмий манбаларда A rapid and sensitive method for the quantitation of microgram quantities of protein utilizing the principle of protein-dye binding тарзида қайд этиладиган яна бир илмий мақола ҳам оқсиллар ҳақида. Ҳозирги кунгача унга нақ 221 523 бора мурожаат қилинган. Ушбу илмий мақола ҳам юқорида энг биринчи келтирилган мақола мавзуси билан бир хил, яъни унда ҳам оқсиллар миқдорини аниқлаш усули ҳақида сўз боради.

    Кашфиёт моҳияти нимада?

    Биринчи бўлиб кўрсатилган мутлақ рекордчи мақолада келтирилган усул – Лоури услубининг ўзига хос камчиликлари мавжуд бўлиб, уни қўллаш учун муайян шарт-шароитлар тақозо этилади. Ушбу учинчи ўринни эгаллаган ва номи фавқулодда узун бўлган илмий мақолада эса муаллиф, америкалик биокимёгар Бредфорд томонидан оқсил миқдорини аниқлашнинг янада соддароқ ва тезкорроқ усули таклиф этилган. Кўриб турганингиздек, унинг усули баён қилинган мақола рекордчилар ичида учинчи ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди.

    Бунинг нимаси муҳим?

    Биринчи ўриндаги мақола ҳақидаги изоҳдан буни яхши биласиз.

    4. ДНКни ўқиш

    Олимлар фақат оқсиллар билан шуғулланар экан, деган таассурот уйғонмаслиги учун яна бир рекордчи мақола ҳақида маълумот илова қиламиз. Албатта, бу  мақола иқтибослар сони бўйича юқоридагилар билан баҳслаша олмайди. Унга «атиги» 75 мингта иқтибос келтирилган.

    Мазкур илмий ишнинг нуфузини нафақат ушбу кўп сонли иқтибослардан, балки унинг учун муаллиф Нобел мукофотига лойиқ кўрилганидан ҳам билиб олиш мумкин.

    Кашфиёт моҳияти нимада?

    ДНК бу – тирик организмларни йиғиш бўйича йўриқнома бўлиб, у ҳар бир тирик ҳужайрада муҳрланган бўлади. Англиялик биокимёгар Фредерик Сенгер айнан ушбу ДНК ахборотини ўқиш имконини берадиган усулни ишлаб чиққан.

    Бунинг нимаси муҳим?

    ДНК ҳар бир организм ҳақидаги фавқулодда катта ҳажмдаги ахборотни ўзида сақлайди. Сайёрадаги ҳаёт тарихи, касалликларнинг механизмлари, янги дори воситаларининг топилиши учун калитлар ва бошқа кўплаб қимматли маълумотларни ДНК орқали билиб олиш мумкин. Сенгер бутун дунё олимлари учун ҳақиқий хазина очиб берган десак муболаға бўлмайди. Сенгернинг мазкур мақоласи чиққанидан бери айнан ушбу вазифани бажарадиган бошқа шу каби усуллар ҳам ихтиро қилинган бўлса-да, бироқ Сенгер усули барибир ҳамон энг аниқ усул бўлиб қолмоқда. Одам ирсияти геноми ҳам биринчи бўлиб айнан шу усул воситасида «ўқиб» кўрилган эди.

    Сенгер кейинчалик иккинчи бора ҳам Нобел мукофотини қўлга киритган. Унга иккинчи Нобел нима учун берилган деб ўйлайсиз? Сенгернинг иккинчи Нобели эса... оқсиллар кетма-кетлигини ўқиш имконини берадиган илмий усулни очгани учун берилган!

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    16.08.2020, 22:17   Изоҳ (0)   48314
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар Ер иқлими энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмаслигини маълум қилди

    15.08.2020, 17:32

    Олимлар коронавирусга қарши нанотана яратди

    15.08.2020, 15:27

    Олимлар коронавирусни радиация билан даволашни таклиф қилди

    15.08.2020, 06:34

    Олимлар Арктикадаги барча музлар кейинги 35 йил ичида эриб кетишини маълум қилди

    11.08.2020, 19:23

    Тўйимли йиллар: семизлик ва порахўрлик ўртасида боғлиқлик топилди

    03.08.2020, 19:08

    Олимлар инсон организми иммун тизимининг коронавирусга қарши хавфли реакциясини аниқлади

    03.08.2020, 14:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Систит — бу уят эмас!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.