Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Англия Премьер Лигаси 2020/21 йилги мавсум тақвими лойиҳасини эълон қилди.

Фото: АПЛ

Фото: АПЛ

Унга кўра, Англия чемпионати 12 сентябрда бошланади ва 23 май куни якунланади.

Барча 380 ўйинни ўз ичига олган батафсил тақвим 21 август кунига қадар эълон қилинади.

BBC нашрининг хабар қилишича, АПЛ коронавирус сабаб юзага келган тиғиз тақвим туфайли янги мавсумда қишки танаффусдан воз кечган. Бунга қадар жамоалар февраль ойида икки ҳафта ҳордиқ чиқарар эди.

Шунингдек, 2020/21 йилги мавсум одатдагидан 5 ҳафта қисқароқ вақтда ўтказилади. Ўтган мавсумнинг кеч якунлангани бунга сабаб бўлган.

Аввалроқ Премьер Лига 2020/21 йилги мавсумида ФИФА жорий этган бешта ўзгариш қоидаси амал қилмаслиги маълум бўлганди. Шунингдек, тақвимни мўътадиллаштириш мақсадида Англия Кубоги ва Лига Кубоги регламентига ўзгаришлар киритилган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)