«Наполи» ҳимоячиси Калиду Кулибали фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Италиялик журналист Танкреди Палмерининг хабар қилишича, «Манчестер Сити» 29 ёшли сенегаллик футболчи учун 63 миллион евро таклиф қилган.
Италияликлар клуби футболчи билан хайрлашишга тайёр, бироқ бунинг учун «шаҳарликлар» таклифга яна бир неча миллион қўшишига тўғри келади.
Аввалроқ Кулибалига «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва ПСЖ жамоаларидан қизиқиш бўлаётгани хабар қилинганди.
Калиду «Наполи»да 2014 йилдан буён тўп суриб келади. 2019/20 йилги мавсумда ҳимоячи А Серияда 25 та ўйин ўтказди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)