АҚШда афсонавий қўшиқчи Элвис Преслининг гитараси кимошди савдолари орқали сотилди. Мусиқий анжом 1,32 миллион долларга баҳоланди, деб ёзади TMZ.
Пресли ушбу гитарасини 1954—1956 йиллар давомида чалган. Мартин Д-1 услубидаги мусиқий анжомдан That’s Alright (Мама), Blue Moon of Kentucky ҳамда Good Rockin Tonight каби хитларни ёзишда фойдаланилган.
Аукцион орқали сотилган гитара нархи рок-н-ролл қиролининг ҳозирга қадар сотилган буюмлари орасида рекорд кўрсаткични қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Julien’s Auctions Элвис Преслига тегишли бўлган тўғноғични 205 минг долларга сотган эди.
Изоҳ (0)