«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда туринликлар матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Getty Images

«Клуб 9-чемпионликни қўлга киритишда ёрдам бериб, «Ювентус» тарихида янги саҳифа очган мураббийга ташаккур изҳор қилади. Бу унинг шахсий саёҳатининг чўққиси бўлди», — дейилади клуб баёнотида.

«Ювентус» Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Лион»га икки ўйин натижасига кўра имкониятни бой берди ва мусобақани тарк этди. Шунингдек, жамоа Италия Кубоги финалида «Наполи»га ютқазиб қўйди. Туринликлар жорий мавсум фақат А Серия чемпионлиги билан чекланди.

Сарри 2019 йилнинг ёзида Массимилиано Аллегрининг ўрнига «Ювентус»га бош мураббий этиб тайинланганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!