Samsung компанияси 2020 йилнинг 5 август куни Galaxy Unpacked онлайн тақдимотида Galaxy Note 20 ҳамда Galaxy Note 20 Ultra смартфонларини намойиш этди. Анъанага кўра, Samsung компаниясининг ёзги тақдимоти доимо Нью-Йоркда бўлиб ўтарди. Аммо бу йил коронавирус пандемияси бутун дунё режаларини ўзгартириб юборди.

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Экран ўлчами:

  • Galaxy Note 20 – FullHD+ни қўллаб-қувватловчи 6,7 дюймли Super AMOLED;
  • Galaxy Note 20 Ultra – WQHD+ қўллаб-қувватловчи 6,9 дюймли  Dynamic AMOLED 2Х.

Юқори моделларда максимал янгиланиш частотаси 120 Гц, лекин ўлчами FullHD. Шунингдек, Galaxy Note 20 ва Galaxy Note 20 Ultra  30 дақиқа давомида 50% қувват олиш имкониятига эга. Батарея қуввати 4300 ва 4500 мА/соатни ташкил этади.

Фото: «Korrespondent.net»

Иккала смартфон ҳам битта кристалли Exynos 990’дан ташкил топган бўлиб, кичкина модель 8/256 Гб хотира билан ишлайди. Катта модель эса 8/12 Гб ва 256/512 Гб флеш-хотира билан таъминланган. Note 20 Ultra’да эса 1 Тбгача бўлган MicroSD ўрни мавжуд. Смартфонларда ултратовушли бармоқ изи сканери мавжуд бўлиб, чанг ва намликдан ҳимояловчи IP68 ҳам бор.

Фото: «Korrespondent.net»

Galaxy Note 20 Ultra’да учта асосий камера бор: ултракенг, кенг ва телерасм.

Фото: «Korrespondent.net»

Note 20 Ultra’нинг орқа томони шишадан, Note 20’да эса поликарбонат.

Янги смартфонлар учун S қалам сенсори яратилган. Унинг мурожаатга жавоби тўққиз миллисекундни ташкил этади. Сенсорга тегиш ва экранда чизиқ пайдо бўлиши ўртасидаги вақтни камайтириш учун фойдаланувчининг кейинги ҳаракатини тахмин қилувчи сунъий ақл ишлатилади.

Фойдаланувчилар учун 5 та қулай ишоралар мавжуд: орқага, уйга, сўнгги дастурлар, ақлли танлов ва экран ёзуви. Шунингдек, қўлда ёзилган эслатмаларни PowerPoint слайдларига ёки Word ҳужжатига ҳам ўтказиш мумкин.

Фото: «Korrespondent.net»

Энг қиммат нарх 5G га эга Note 20 Ultra – 1520 долларга баҳоланди, унга қўшимча қилиб қулоқчин ҳам совға қилинади. Навбатдаги Note 20 Ultra 4G версияси 1303 долларни ташкил этди. Энг мақбул вариант Note 20 бўлиб, унга  1049 доллар нарх белгиланди. Совғага эса аввалги моделнинг қулоқчини қўшиб берилади.