Xiaomi қачонлардир смартфонларнинг модул дизайни ғоясига бўлган қизиқишни қайтадан пайдо қилиш ниятида. Компания ечиладиган экранга эга қурилмани ишлатишни ўз ичига олган янги технологияни патентлади, деб хабар беради LetsGoDigital.
Ҳужжатларда қурилма «иккита қисмдан иборат телефон» дея изоҳланган. Тасвирларга кўра, конструкция ечилувчан дисплей функциясини тақдим этади.
Дисплейсиз смартфонлар схемасида иккиталик фронтал камерани кўриш мумкин. Йиғилган ҳолатда қурилма оддий девайсдан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Экран корпус билан иккита коннектор ёрдамида бирлашади, бироқ ушбу механизмнинг ишлаш тартиби ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
Бу каби конструкциянинг ўзига яраша фойдали томонлари ҳам бўлиши мумкин. Масалан, қурилма дисплейи бузилиб қолганида, уни самартфон эгасининг ўзи ҳам махсус анжомларсиз алмаштира олади. Бундан ташқари, корпусдан экран ажралган бўлса ҳам ишлашни давом этади, бу фото ва видеосуратга олиш имкониятларини кенгайтиради.
Xiaomi бунга қадар ҳам бир қатор ғайриоддий смартфонларининг концептини тақдим этган. Хусусан, аввалроқ айланувчи камерага эга смартфон устида иш бошлагани, шунингдек, ўз корпуси атрофида деярли тўлиқ «айланувчи» смартфон яратаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)