Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Мариано Диаснинг коронавирус учун топширган тест натижаси манфий чиқди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, 27 ёшли доминиканлик футболчи COVID-19’дан буткул соғайган.
Аввалроқ Диаснинг коронавирусга чалингани ва ўзини-ўзи яккалаш ҳолатига олингани тўғрисида хабар берилганди.
Маълумот учун, Мариано Диас 2019/20 йилги мавсум «Реал» сафида 7 та ўйин ўтказиб, битта гол муаллифига айланган.
Эслатиб ўтамиз, Мадрид клуби 7 август куни Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида «Манчестер Сити» майдонига сафар қилади. Мазкур баҳсда Диас жамоасига ёрдам бера олмайди.
Зинедин Зиданнинг «Реал» сафида урган қойилмақом 20 та голини томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)