• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Че Геварадан олдин. Лотин Америкасининг биринчи романтик қаҳрамони – Симон Боливар ҳақида

    Венесуэланинг Испаниядан мустақил бўлишига олиб келган миллий озодлик уруши 1810–1823 йиллар орасида давом этди. Бу урушнинг бош қаҳрамони Лотин Америкасида афсонага айланган жангчи Симон Боливар эди. Бугун кўпчилик бошқа романтик қаҳрамон – Эрнесто Че Геварани яхшироқ танийди. Аммо ундан олдин ҳам у каби қитъани кезиб, мустамлакаларнинг испанлардан озод бўлиш йўлидаги ҳаракатларига бошчилик қилган қаҳрамонлар бўлган. Ана шуларнинг энг машҳури Симон Боливардир. «Дарё» унинг фаолияти, хусусан, Венесуэла озодлиги йўлидаги курашлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Урушнинг қисқача баёни

    Воқеалар 1810 йилнинг 19 апрелида испан капитан-генерали Висенте Эмпаран ҳокимиятдан кетганидан кейин Каракасда «Олий хунта» ташкил этилиши билан бошланиб кетди. 1811 йил 5 июлда Венесуэла капитан-генераллигининг ўн вилоятидан еттитаси мустақиллигини эълон қилди ва ўз Мустақиллик декларациясини қабул қилди. Биринчи республика 1812 йилда Каракасдаги зилзиладан ва Ла-Виктория жангидан кейин қулади.

    Симон Боливар.

    Симон Боливар.
    Фото: Google Photos

    Шундан сўнг генерал Симон Боливар Венесуэлани қайтариб олиш учун ҳарбий ҳаракатларни бошлади ва 1813 йилда Иккинчи республика тузилганини эълон қилинди, аммо у ҳам ички низолар натижасида парокандаликка юз тутди ва бу Испания мустамлакачилигининг қайта тикланишига олиб келди. Фақатгина 1819–1820 йилларга келиб Боливар Янги Гранадани озод қилиш кампаниясининг бир қисми сифатида Венесуэлани Испаниядан мустақил қилишга эришди.

    1819 йил 17 декабрда Ангостурадаги Конгресс Буюк Колумбияни мустақил мамлакат деб эълон қилди. Икки йилдан кўпроқ давом этган урушдан сўнг 1821 йилда мамлакат Симон Боливар бошчилигида Испаниядан тўлақонли мустақилликка эришди. Венесуэла Колумбия, Панама ва Эквадор билан биргаликда 1830 йилгача Буюк Колумбия таркибида бўлди, кейинчалик ажралиб чиқиб, суверен мамлакатга айланди.

    Биринчи республика тарихи

    Французларнинг 1808 йилда бостириб кириши испан монархиясининг қулашига олиб келди. Испания мустамлакаларининг аксарияти укаси император Наполеон Бонапарт томонидан испан тахтига ўтказилган Жозеф Бонапарт ҳукуматини тан олмади. Испанияда барқарор ҳукуматни ўрнатиш учун икки йил керак бўлди. Бу ҳодисалар Америкадаги испан мулки назоратида бўшлиқ яратди ва сиёсий ноаниқликни кучайтирди.

    1810 йил 19 апрелда Каракас шаҳар кенгаши давлат тўнтаришини эълон қилди ва Испания губернатори ва генерал-капитан Висенте Эмпаранни ишдан бўшатди. Шаҳарда хунта ташкил қилинди ва кўп ўтмай Венесуэланинг бошқа провинциялари ҳам ундан ўрнак ола бошлади. Мустақиллик ҳаракати дарҳол ижтимоий-сиёсий можароларни келтириб чиқарди. Мамлакатда фуқаролар уруши бошланиб кетди. Каракас «Олий хунта»си Венесуэла провинциялари конгрессини мустақил ҳукумат тузишга чақирди.

    Дастлаб хунта ва Конгресс «Фердинанд VII ҳуқуқлари»га хайрихоҳлик билдирди, яъни улар ўзларини ҳали ҳам Испания монархиясининг бир қисми сифатида тан олди, аммо Франция Iberiya яриморолига бостириб киргани сабабли алоҳида ҳукумат тузди. Шу билан бирга Конгрессда тўла мустақиллик тарафдорлари фракцияси тобора оммалашиб борди. Маърифатпарварлик ғоялари таъсирида бўлган ва Франция инқилобидан илҳомланган Франциско де Миранда ва Симон Боливарлар бу ғояга бошчилик қилди. Конгресс 1811 йил 5 июлда Венесуэла мустақиллигини эълон қилди.

    Конгресс сессиялари бошланишидан олдин 1810 йилнинг ноябрь ойида мамлакатда хунта ва мустақиллик тарафдорлари ҳамда Испания билан иттифоқ тузишни истаган монархияпарастлар ўртасида суст даражадаги фуқаролик уруши бўлиб ўтди. Икки вилоят – Маракайбо ва Гуаяна, шунингдек, Корот вилояти Каракас хунтасини тан олмади ва Испания ҳукуматига содиқ қолди. Корот ва Гваянага қарши ҳарбий экспедициялар муваффақиятсиз якун топди. 1811 йилда Валенсияда бўлиб ўтган қироллик қўзғолони муваффақиятли бостирилди. Бироқ 1812 йилга келиб вазият ёмонлашди: республика пулсиз қолди, испан қўшинлари денгиз блокадаси уюштирди (венесуэлаликлар Британия ва Америка савдо кемалари ёрдамида уни четлаб ўтишган бўлса ҳам).

    Фото: Google Photos

    Бунинг устига 1812 йил 26 мартда рўй берган вайронкор зилзила республика ҳудудларида тангликни юзага келтирди, ҳодиса монархистлар ва католик черкови томонидан Худонинг республикага қарши ғазабининг исботи сифатида талқин қилинди. Ушбу умидсиз лаҳзада Миранда капитан Доминго де Монтеверда бошчилигидаги қироллик қўшинлари ҳужумини тўхтата олмади. Йил ўрталарига келиб, Сан-Матео жангидан кейин республика қулади. Миранда Монтевердага таслим бўлди ва 1812 йил 25 июлда сулҳ тузилди.

    Иккинчи республика тарихи

    Боливар ва бошқа республикачилар испан Жанубий Америкаси ва Кариб денгизининг бошқа қисмларида қаршилик кўрсатишни давом эттирди ва партизанлар урушида курашди. 1813 йилда Боливар Янги Гранада Бирлашган провинциялар қўшинининг бошлиғи бўлди. Бир қатор жангларда ғалаба қозонганидан сўнг у янги Гранада Конгрессидан Венесуэлага қўшинлар олиб бориш учун розилик олди. Шу билан бирга, Сантьяго Мариньо қўшинлари ҳам шимоли-шарқдан Венесуэлага бостириб кирди. Иккала қўшин тез орада бир неча жангларда қироллик кучларини мағлуб этди. Боливар 1813 йил 6 август куни Венесуэла Республикаси тикланганини эълон қилиб, Каракасга келди. Унинг ўзи республика бошлиғи бўлди, аммо икки генерал ўзаро ҳамкорлик қилган бўлса-да, Мариньо буни тан олишдан бош тортди.

    Креоллар Ла-Плата вице-қироллиги ва Янги Гранададан испан ҳукуматини осонликча ҳайдаб чиқарди. Аммо Венесуэла сиёсий жиҳатдан иккига бўлинган ҳолича қолди. Богота пойтахт мақомини олди, аммо ҳукумат Колумбиянинг жанубидан (Попаян ва Пасто) жой олди. Кали шимолий ҳудудларнинг мустақиллик ҳаракатига асос солди. Картагена нафақат Испания, балки Боготадан ҳам мустақиллигини эълон қилди. Боливар Картагенага етиб келди ва кейинчалик Боготага ташрифида бўлгани каби яхши кутиб олинди. Бу ерда у Янги Гранада Бирлашган Прованслари армиясига қўшилди, барча кучларни тўплаб, Анддан ўтиб, жануби-ғарбдан Венесуэлага бостириб кирди. Хосе Феликс Рибас унинг асосий ёрдамчисига айланди.

    Анд провинциясидаги Тружилло шаҳрида Боливар ҳукуматнинг аҳоли тарафида туришини талаб қилиб, ўлимга қарши уруш эълон қилди. Боливар ғарбда жанг қилаётган бир пайтда Голландиянинг Куракао оролидан бўлган Сантьяго Мариньо ва Мануэль Пиарлар Венесуэла шарқидаги қўшинларга қарши муваффақиятли курашди. Боливар республикани тиклаб, Каракасни эгаллаб олди ва уни икки  –  ўзи бошқарадиган ғарбий ва Мариньо бошқарадиган шарқий қисмларга ажратди (Harvey, Robert. Liberators: Latin America`s Struggle For Independence, 1810—1830. John Murray, London (2000). ISBN 0-7195-5566-3).

    Аммо на муваффақиятли ҳаракатлар ва на Боливарнинг фармони аҳолини Республика армиясига қўшилишга мажбур қила олмади. Ланосда испаниялик муҳожир Каудилло Хосе Томас Бовес янги тикланган республикага қарши кенг ҳаракат бошлади ва шарқда ўз ерларини қайтариб олишга киришди. Шундан сўнг бирлашишига қарамай Мариньо ва Боливар кучлари 1814 йилда Бовес қўшинига мағлуб бўлди. Республикачилар Каракасни эвакуация қилишга мажбур бўлди ва шарққа – Карупано портига қочишди. Кейинчалик Боливар яна Венесуэлани тарк этиб, Янги Гранадага (1815 йил) кетишга мажбур бўлди.

    Фото: Google Photos

    Республикага қарши навбатдаги ҳаракатлар жанубий пасттекисликларда Хосе Томас Бовес бошчилигидаги ланеролар томонидан амалга оширилди, у республикачиларга қарши урушни аҳолининг назарида мустақиллик ҳаракатига раҳбарлик қилган бой шаҳар аҳолиси ва креол элитаси билан қишлоқ аҳолисининг урушига айлантира олди. Бовес ўзининг армияси сафига ижтимоий қуйи табақаларнинг вакиллари – ланеро чўпонлари, ҳиндлар, негрлар, камбағал мулат деҳқонлари ва ҳар хил жиноий гуруҳларнинг вакилларини фаол қабул қилар эди. Бу омил унинг қўшинларининг жасорати ва даҳшатли шафқатсизлигини таъминлади, улар республикачиларни мамлакат шарқига қочишга мажбур қилди ва шу тариқа Иккинчи республика тугатилди. Кўп ўтмай Бовес жанглардан бирида ҳалок бўлди, аммо, мамлакат монархия бошқарувига қайтарилди.

    Янги Гранаданинг Испания бошқарувига қайтарилиши

    Испанияда французларга қарши қўшинлар мамлакатни озод қилди ва ҳукмронлиги тикланган Фердинанд VII Венесуэла ва Янги Гранадага Испания Мустақиллик уруши даврида ўзини танитган Пабло Морилё бошчилигидаги катта экспедицион кучларни юборди. Венесуэлада испанлар фақат Бовес ва унинг шериги, собиқ савдогар, кейинчалик мансабдор офицерга айланган Франциско Томас Моралеснинг кучларига ишонишлари мумкин эди. Урик жангида Бовес ўлдирилди, Моралес армия қўмондонлигини қабул қилди ва республикачиларга қарши тозалаш ўтказди. Морилё Венесуэлага келди ва Моралес билан ҳамкорликда ўз фаолиятини бошлади.

    Морилё ва Моралес қироллик кучлари 1816 йилда Картагена ва Боготани эгаллаб олди. Янги Гранадага кетиш олдидан Морилё Бовес қўмондонлигида жанг қилган кўплаб тартиббузарларни ишдан бўшатди. Бу вақтда нафақат шаҳар аҳолиси, балки ланеролар ҳам Венесуэла жанубидаги текисликларда Испания бошқарувига қарши қўзғолонларга қўшила бошлади. Боливар Британия ёрдамини жалб қилиш мақсадида Ямайкага сузиб кетишга қарор қилди, аммо унинг илтимоси рад қилинди.

    У ердан Боливар Лотин Америкасининг биринчи мустақил республикаси бўлган Гаитига сафар қилди. Гаити Президенти Александр Петион ва Курасаонинг собиқ савдогари Луис Брионнинг ҳарбий ёрдами билан Боливар республиканинг хавфсиз таянчи бўлган Маргарита оролига қайтиб келди. Мариньо ўз ҳарбий кучлари билан материкга келиб, 1817 йилда Куманни вақтинчалик истило қилди. Брион тақдим этган кемаларда Боливар Венесуэла соҳиллари бўйлаб Окумаре де ла Коста томон сузиб кетди, ва у ерда Петионга ваъда берганидек, қулликка барҳам берилишини эълон қилди (бироқ бу ҳодиса жиддий акс-садо бермади).

    Янги Гранадани забт этганидан сўнг Моралес Венесуэлага қайтди ва республика экспедицион кучларига ҳужум қилди. Боливар Брион билан бирга кемада Гаитига қочиб кетди. Бироқ кейинчалик Пиар ва илгари Янги Гранададаги урушда фаол бўлган шотланд ҳарбийи Грегор Макгрегорлар 1816 йилнинг сентябрь ойида Ал-Ҳункалда Моралесни мағлуб этди.

    Республикачилар партизанлар урушига ўтди, аммо ягона раҳбарлик ва стратегия тўғрисида келиша олмади. Бир гуруҳ ватанпарварлар Венесуэла шарқига экспедиция бошлади, аммо бу юришлар муваффақиятсиз якунланди. Боливар ўз ҳарбий кучларни Мануэль Пиар қўшинлари билан бирлаштиришга ҳаракат қилди, аммо улар орасидаги фарқлар бирлашган республика фронтини яратишга имкон бермади. Боливар Ланосга йўл олди ва у ерда Хосе Антонио Паэс билан бирлашди, аммо Венесуэла марказидаги муваффақиятсиз юриш уни Апурага чекинишга мажбур қилди. Морилё қарши ҳужумни муваффақиятли амалга оширди, аммо Лас-Кесерас дел-Медио жангида мағлубиятга учради.

    Фото: Google Photos

    Тенглик ва осойишталик даври бошланди, бу даврда монархиячилар шимолда аҳоли зич жойлашган шаҳарларни, республикачилар эса жанубнинг кам тарқалган аҳолисига эга бўлган пасттекисликларни назорат қилди.

    Кескинлашув

    Боливар ва Брионлар биргаликда 1817 йилда Барселонани эгаллаб олишга ҳаракат қилди, аммо испанлар ҳужумни муваффақиятли қайтарди. Шу билан бирга, Пиар ва Мариньо ҳимоясиз Ангостурани (Ориноко дарёсининг энг тор ва чуқур қисмида жойлашган шаҳар, кейинчалик унинг номи Сюдад-Боливар деб ўзгартирилади) эгаллаб олди, у ерда Боливар мустақиллик ҳаракатининг олий раҳбари этиб сайланди. Кўп ўтмай Боливар фитна уюштирганликда айбланган Пиарни ишдан бўшатди ва уни ҳибсга олди (тарихчилар бу айбловнинг асослигини ҳали-ҳамон муҳокама қилмоқда).

    Ҳарбий суддан сўнг Пиар қатл этилди, судда Брион ҳакамлардан бири эди. Морилё Каракасга қайтди. Моралесга Венесуэла шарқини назорат қилиш учун қўшин берилди. Лейтенант Морилёга Хосе Антонио Паэс бошчилигидаги Апура қўзғолонини бостириш буюрилди. Морилё истилосидан кейин Ланосга қайтиб кетган республикачи Франциско де Паула Сантандер Боливар билан учрашди ва ўз кучларини Боливар кучлари билан бирлаштиришга розилик берди. Сан Мартин эса Жанубий Американинг жанубида Чилини озод қилиш миссиясини якунлади. Наполеон урушининг британ фахрийлари Венесуэлага келишни бошлади ва у ерда кейинчалик Британия легиони деб номланадиган қисмнинг ўзагини ташкил этди (Arana, M. 2013, Bolivar, New York: Simon & Schuster, ISBN 978-1-4391-1019-5, pp. 186).

    1818 йил Ангостурада ватанпарварларнинг Каракас ва Венесуэла шарқидаги Морилёнинг испан қўшинлари билан жанг кечди. Боливар ўзининг европалик офицерларининг тавсияси билан Венесуэла марказига ҳужум қилишга уринди, аммо Ла-Пуэртада мағлубиятга учради. Ўша пайтда Жеймс Рук Боливар армияси таркибига мингдан ортиқ европалик аскарларни киритган. Аммо Морилё ҳали ҳам нафақат аскарлар, балки қиролликка содиқ бўлган жангарилардан иборат катта қудратга эга қўшинга эга эди.

    1819 йилда Боливар Венесуэла ва Янги Гранадани ўз ичига олган Буюк Колумбия Республикаси тузилганини эълон қилди. Венесуэлага аксарияти оддий ёлланма ишчилардан иборат янги кўнгиллилар кела бошлади. Испания ортиқ Британиянинг иттифоқчиси бўлмагани сабабли Британия ҳукумати ўз зобитларининг Венесуэлага кетишини осонлаштиргани тўғрисида далиллар мавжуд. Европадаги инқилобий воқеалар ортидан Боливар ҳаракатининг тобора оммалашиб бориши туфайли республикачилар тўлқинни қайтаришга муваффақ бўлди.

    Паэс Морилё ва Моралес қўшинларини мағлуб этди. Бу Боливар ва Сантандерга Янги Гранадани босиб олиш учун йўл очди, Пантано де Варгас жангида испанлар мағлубиятга учради, унда Британия легиони ҳал қилувчи ролни ўйнади (Рукнинг ўзи ҳаракатда ўлдирилди). 1819 йил Бояка жангида испанлар яна мағлубиятга учради ва Янги Гранада назоратини қўлдан чиқарди, энди улар фақатгина вице-қиролликнинг жанубий қисмини сақлаб қолди. Тез орада Паэз Баринасни эгаллаб олди, Боливар эса Венесуэлага бостириб кирди.

    Фото: Спутник

    Мустақилликнинг мустаҳкамланиши

    Янги Гранаданинг озод қилиниши билан республикачиларга Морилёнинг қўшинларига ҳужум қилиш учун база берилди. Ангостурадаги Республика Конгресси, шу жумладан, Янги Гранададан кичик бир делегация Испания монархиясига қарши бирлашган фронт сифатида ҳаракатланиб, Колумбия Республикаси (Буюк Колумбия) таркибига кирди. 1821 йилда Колумбия армияси Карабобо жангида ҳал қилувчи ғалаба қозонди, шундан сўнг қироллик қўлида фақат Кумана шаҳри қолди, аммо кўп ўтмай бу ердаги ҳукумат ҳам қулади. Пуэрто-Кабело 1823 йил октябрида таслим бўлгунга қадар қамалда бўлди.

    1823 йилда испанлар Венесуэлани қайтариб олиш учун қўшин юборди, аммо бу қўшин Маракайбо кўли яқинидаги жангда мағлубиятга учради. Кейинги йилларда Венесуэла кучлари Буюк Колумбия армияси таркибида Янги Гранаданинг (ҳозирги Эквадор) жанубий қисмларини озод қилиш ҳаракатларини давом эттирди. Бу миссия амалга оширилгач, Буюк Колумбия Перу ва Боливияда испанларга қарши курашларни давом эттирди ва Жанубий Американи озод қилган Хосе де Сан Мартин каби Чили ва Аргентина ватанпарварларининг ҳаракатларига чек қўйди.

    Хулоса қилиб айтганда, Симон Боливарнинг жасоратлари туфайли Америкадаги бир қанча Испания мустамлакалари ўз мустақилликларини қўлга киритди. Боливарнинг фидокорона хизматларига Юқори Перу ҳудудида ташкил этилган мамлакат унинг шарафига Боливия деб аталишидан ёрқинроқ исбот бўлмаса керак.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    07.08.2020, 18:02   Изоҳ (0)   83305
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп АҚШ фуқароларига TikTok ва WeChat компаниялари билан алоқа қилишни тақиқлади

    07.08.2020, 16:10

    Билл Гейтс коронавирусдан ҳам баттарроқ глобал фожиа ҳақида огоҳлантирди

    07.08.2020, 14:10

    Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 19 миллиондан ошди

    07.08.2020, 12:13

    Байрутдаги портлаш вақтида туғилган чақалоқ, кўчада ухлаётган одамлар, вайрона уйларнинг аҳолиси — суратларда

    07.08.2020, 11:43

    Гурбангули Бердимуҳамедов 53-китобини ёзиб тугатди

    07.08.2020, 08:17

    Қозоғистонда 2 миллион нафардан кўпроқ аҳоли COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши бепул эмланади

    07.08.2020, 06:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг глобал савдо божларидан АҚШ қанча фойда кўрди?

    Дунё | 1 август, 10:38

    Саратонни йўқ қилувчи вирус: Японияда тери саратонига қарши янги дори ишлаб чиқилди

    Дунё | 1 август, 10:29

    Исроил армияси Ғазо шимолидан элита қўшинларини олиб чиқди

    Дунё | 1 август, 10:18

    Россиялик овчи 100 минг доллар тўлаб Сурхондарёда Қизил китобга киритилган морхўрларни овлади

    Ўзбекистон | 1 август, 10:08

    “Персеполис” “ПСЖ”, “Тоттенҳэм” ва “Вильярреал” каби жамоаларда ҳаракат қилган ҳимоячи билан шартнома имзолади

    Спорт | 1 август, 10:02

    “Мен Амирга ўхшамайман”. “Севги изтироби” юлдузи Каан Урганжиўғлу ҳозирда нималар билан банд?

    Кино | 1 август, 09:57

    “Трамп 8 августгача Украинадаги уруш тугашини хоҳлайди” — АҚШ вакили

    Дунё | 1 август, 09:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.