Фарғона вилоятининг Риштон туманида ўзбек-тожик дўстлик уйи қурилди, дея хабар беради «Дунё» агентлиги.
Маълум қилинишича, дўстлик уйи очилишида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳам қатнашган.
«Бу маскан маданий кечалар – учрашувлар, шеър ўқиш, маърифий суҳбатлар ўтказиладиган маънавият марказига айланиши керак. Мана, катта залнинг шифтида йилнинг тўрт фасли тасвирланган ёғоч ўймакорлиги тасвирий санъати. Шундай қилиб, ўзбек ва тожик миллатига мансуб юртдошларимизнинг ҳаёти ва меҳнати шу тўрт фаслнинг ғилдираги каби абадийдир», – деди Шуҳрат Ғаниев.
Шунингдек, очилиш маросимида Риштонда истиқомат қилувчи тожикистонлик фуқаролар иштирок этган.
Тадбир давомида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий асарларидан парчалар ўқилди. Иштирокчилар ўзбек-тожик дўстлик уйи икки халқнинг эзгу туйғулари ва умидларининг уйига айланишига ишонч билдирди.
Изоҳ (0)