«Реал» ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо фаолиятини «Вильярреал»да давом эттиради. Бу ҳақда АS хабар бермоқда.
Таъкидланишича, мадридликлар 19 япониялик футболчини сотиб олиш имкониятисиз бир йил муддатга ижарага беради.
Шунингдек, Кубога «Гранада», «Сельта» ва «Осасуна» клублари даъвогарлик қилганди, бироқ футболчининг ўзи клубнинг Европа Лигасида ўйнашини ҳисобга олиб, «Вильярреал»ни танлаган.
Маълумот учун «япон Мессиси» 2019 йилнинг ёзида «Токио»дан «Реал»га келиб қўшилган. У 2019/20 йилги мавсумни ижара асосида «Мальорка»да ўтказди. Кубо Ла Лигада 35 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Кубони нега «япон Мессиси» дейишади дейсизми? Унда ушбу роликни томоша қилинг (видео)
Изоҳ (0)