«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Реал» ва Испания терма жамоаси бош мураббийи Икер Касильяс билан можароси аллақачон унутилиб бўлгани ҳақида гапирди.
Унинг ақл-идроки ва етуклиги бизни ҳар доим бир-биримизни ҳурмат қилишга мажбур қилган ва йиллар ўтгач самимий дўст бўлишимизга имкон берган. У «Реал», Испания терма жамоаси ва жаҳон футболи учун афсонадир. У билан мен Ла Лигани ютганман. Унинг ўрнига бошқа ўйинчини ўйнатишга қарор қилганим туфайли ўртамизда келишмовчилик юзага келган. Аммо бу қарорнинг шахсий адоватга дахли йўқ эди. Муаммо жамоа сардори ва мураббий ўртасида бўлган. Бу қийин қарор эди. Аммо муносабатларимиз яхши. Касильяс — ажойиб дарвозабон ва жуда яхши инсон.Аввалроқ Касильяс фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилганди. Касильяс ва Моуриньо 2010—2013 йилларда «Реал»да бирга ишлаган.Жозе Моуриньо, «Тоттенҳэм» устози
Изоҳ (0)