Coca-Cola Суперлигасининг июль ойидаги энг яхши мураббийини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома натижалари эълон қилинди.
Унга кўра, Олмалиқнинг ОКМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ўтган ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Қосимов бошчилигидаги жамоа июль ойида 3 та ўйин ўтказиб, 2 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этди.
Қайд этиш жоиз, Миржалол Қосимов бу йўлда «Пахтакор» устози Шота Арвеладзе ва «Металлург» бош мураббийи Андрей Шипиловни ортда қолдирди.
Аввалроқ «Қўқон-1912» ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов июль ойининг энг яхши футболчиси бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)