«Уфа» клубининг директорлар кенгаши аъзоси Ростислав Мурзагулов ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг «Спартак»ка трансфери ҳақидаги фикр билдирди.
«Остонни кўп жамоалар сотиб олмоқчи бўлди, трансфер тафсилотлари ҳақидаги маълумотларни бера олмаймиз. Барча учун қизиқарли бўлган таклифни қабул қилишимизга тўғри келди. Ўруновда ўсиш борлигини, катта ва жиддий клублар уни қўлга киритишни хоҳлашини билгандик. Унинг ривожланишига умид боғлагандик. Уни бу трансфер билан табриклаймиз!
«Уфа» ҳар доим энг фойдали таклифни танлайди. Даъвогарлар кўп эди, Россиядан ва чет элдан. Ўйинчи ва агентнинг хоҳиши, шунингдек, аввалроқ унга ёрдам берган одамлар олдидаги мажбурияти туфайли «Спартак» варианти танланди. Қарор кенг қамровли бўлди», — дейди Мурзагулов.
Мавзуга доир: «Отам «Спартак»да ўйнашимни орзу қиларди». Остон Ўрунов янги жамоаси ҳақида интервью берди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Спартак» директори Шамил Газизов «Уфа»да Ўрунов борасида 5-6 миллион евролик таклифлар борлиги ҳақида айтганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)