«Валенсия» ярим ҳимоячиси Ферран Торрес «Манчестер Сити» футболчисига айланди. Бу ҳақда «шаҳарликлар» матбуот хизмати маълум қилди.
«Манчестер Сити» испаниялик футболчи билан беш йиллик шартнома имзоланганини маълум қилди. Торреснинг хизматларига «Ювентус», «Реал» ва «Атлетико Мадрид» клубларининг қизиқиш билдиргани тўғрисида хабарлар тарқалганди.
«Шаҳарликлар» Торресни «Бавария»га ўтиб кетган Лерой Саненинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Бир муддат аввал инглиз клуби 20 ёшли ўйинчи трансфери учун 27 миллион евро тўлаши хабар қилинганди.
Торрес «Валенсия» тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2016 йилдан буён профессионал футболда фаолият юритиб келади. Ла Лиганинг 2019/20 йилги мавсумида Торрес 34 ўйин ўтказиб, 4 гол ва бешта голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)