Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинини олти нафар футболчи тарк этди.
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг маълум қилишича, 3—10 август кунлари бўлиб ўтадиган йиғинга жалб қилинган футболчиларнинг олти нафарида COVID-19 инфекцияси аниқланган. Уларда касаллик аломатлари кузатилмаган ва барча футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Терма жамоа штаби эҳтиёт чораси сифатида футболчиларга жавоб берган. Уларнинг ҳолати клублар шифокорлари назоратида бўлади.
Аввалроқ «Пахтакор» клубида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган ва шу сабаб жамоанинг йиғинга жалб қилинган 13 нафар футболчиси ўрнига бошқа ўйинчилар олиб келинганди.
Эслатиб ўтамиз, Вадим Абрамов қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Тожикистон (3 сентябрь) ва Эрон (7 сентябрь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Октарб ва ноябрь ойларида эса ЖЧ—2022 2-саралаш босқичидаги ўйинлар кутиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)