«Уфа»нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Москванинг «Спартак» клубига ўтишга яқин турибди.

Фото: РПЛ

«Спорт-Экспресс» журналисти Вячеслав Короткиннинг хабар беришича, 19 ёшли ярим ҳимоячи янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтиб бўлган. Трансфернинг эса яқин икки кун кун ичида эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ москваликлар унинг трансфери 2 миллион евро сарфлаши, Остоннинг маоши эса йилига 600 минг евро бўлиши ҳақида хабар қилинганди.

«Уфа» Остон Ўруновни 2020 йилнинг февраль ойида ўз сафига қўшиб олган. Ўрунов Россия Премьер Лигасида 10 ўйинда майдонга тушиб, 2 та сариқ карточка олди.

Остон Ўрунов кеча пайдо бўлиб қолган футболчи эмас. Бунга ушбу видео орқали гувоҳ бўлишингиз мумкин (видео)

Мавзуга доир:

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!