«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйненинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Ҳеч шубҳа йўқки, де Брюйне «Манчестер Сити»нинг асосий қуроли. У ҳозирда дунёнинг энг кучли уч ўйинчисидан бири ҳисобланади.
Де Брюйне менга Стивен Жеррардни эслатади. Унинг ҳаракатлари ва ажойиб голлари Стивникига ўхшайди. Унинг менга энг ёқадиган жиҳати, доимо мураккаб вариантларни танлайди, осон ўйнашга ҳаракат қилмайди.
У тўпга эга бўлганида, бошқа ўйинчилар бирданига очиқ зоналарга югуришни бошлайди. Бу ярим ҳимоячи учун энг катта ютуқ. Райан Гиггз билан ўйнаганимизда, биз ҳам шундай қилардик. У рақиблар учун кутилмаган паслар беради», — дейди Руни.
Маълумот учун, де Брюйне 2015 йилдан бери «Манчестер Сити» сафида тўп суриб келади. У Премьер Лиганинг 2019/20 йилги мавсумида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 21 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Кевин де Брюйненинг «Манчестер Сити» сафида АПЛда урган барча голларини томоша қилинг (видео)
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)