«Эвертон» ҳужумчиси Мойзе Кин «Ювентус»даги собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
«Мен бирга ўйнаган энг яхши ўйинчи? Криштиану Роналду. У ақл бовар қилмас ўйинчи эканлигини ҳамма билади. У энг зўри. Аммо унинг инсоний фазилатларига ҳам эътибор қаратиш керак. Роналду жудаям яхши инсон. «Ювентус»да ўйнаган вақтимда у менга кўп ёрдам берган.
Мен қарши ўйнаган энг яхши ўйинчими? Икки нафар футболчи ажралиб туради. Неймар ва Анхель ди Мария. «Ювентус» — ПСЖ учрашувида уларга қарши ўйнаганман. Иккаласи ҳам фантастик даражадаги футболчилар», — дейди Мойзе Кин.
Маълумот учун, 20 ёшли ҳужумчи «Торино» ва «Ювентус» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2019 йилдан бери «Эвертон» шарафини ҳимоя қилиб келади. Англия чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумида у 29 та ўйинда майдонга тушиб, иккитадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)