Италия А Серияси 2019/20 йилги чемпионатининг сўнгги, 38-тур ўйинлари якунланди.
Бутун мавсум давомида Италия чемпионатида умумий ҳисобда 1154 та гол урилди. Ҳар бир ўйинда ўртача 3,04 мартадан дарвозалар ишғол этилган.
Шу тариқа А Серия гол уриш бўйича Европанинг кучли бешлик чемпионатларидаги энг яхши натижани қайд этди. Ундан кейинги ўринларда Англия Премьер Лигаси (1034 та гол, бир ўйинда ўртача 2,72), Германия Бундеслигаси (982, бир ўйинда ўртача 3,21) ва Испания Ла Лигаси (942, бир ўйинда ўртача 2,48) бормоқда.
Коронавирус пандемияси туфайли 28-турдан сўнг (муддатидан олдин) якунланган Франция чемпионатида эса 704 та гол урилди (бир ўйинда ўртача 2,53 та гол).
Қайд этиш жоиз, А Серияда энг кўп тўп киритган жамоалар қаторидан «Аталанта» (98 та гол), «Интер» (81), «Лацио» (79), «Рома» (77) ва «Ювентус» (76) жой олди.
Андрей Шевченконинг «Милан» сафида урган шедевр 10 та голини ёдга оламиз (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)