Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Антонио Конте мавсум сўнгида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Франческо Порцио хабар тарқатди.
Таъкидланишича, Контенинг ўрнини эгаллаш учун асосий даъвогар «Ювентус» собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри бўлиб турибди. Қайд этиш жоиз, Конте аввалроқ клуб раҳбариятининг мавсум давомида жамоага кам ёрдам берганлигини айтганди.
Антонио Конте 2019 йилнинг май ойидан бери Милан клубини бошқариб келади. 2019/20 йилги мавсумда жамоа унинг бошқарувида А Серияда 2-ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)