«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле 2019/20 йилги мавсум якунларига кўра «Олтин бутса» совринига эга чиқди.
Италиялик футболчи А Серия жорий мавсумида 36 та гол урди.
Шу тариқа 2010 йилдан кейин илк бор «Реал» ёки «Барселона» футболчиси «Олтин бутса»га эга чиқолмади. 2009 йилда «Атлетико» ҳужумчиси Диего Форлан 32 та гол билан ушбу совринга эга чиққанди. Шундан кейин ўн йил мобайнида «Олтин тўп»га фақат «Реал» ва «Барселона» футболчилари сазовор бўлган.
Лионель Мессининг «Сантьяго Бернабеу»да «Реал»га урган энг қойилмақом голлари (видео)
Шунингдек, А Серия футболчиси 2007 йилдан бери илк бор «Олтин бутса»ни қўлга киритди. 13 йил аввал «Рома» форварди Франческо Тотти 26 та гол урган ҳолда Европада тенгсиз бўлганди.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)