«Арсенал» собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Чемпионлар Лигасида қайси жамоаларни фаворит деб ҳисоблаши ҳақида гапирди.
« «Аталанта» ёки «Атлетико»га қарши ўйнаётганингизда, ҳар нарса нарса юз бериши мумкин. Аммо мен учун «Манчестер Сити» ва ПСЖ имкониятлари жиҳатидан келиб чиқиб фаворит ҳисобланади. ПСЖ 3-4 йил олдингидан кучлироқ эмасдек туюлмоқда. Ўша пайтда рақобат ҳам кучлироқ эди. Бироқ, менимча, Европа футболининг сифати юқори даражада ва бу жамоалар ҳанузгача қитъанинг энг кучлилари қаторида. ПСЖнинг Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлмагани сабабларини изламаслигимиз керак. Ҳатто «Реал» ҳам 10-15 йил давомида турнирда ғолиб чиқмаган, кейин эса кетма-кет уч маротаба ғалаба қозонди», — дейди Венгер.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичида «Манчестер Сити» «Реал» билан жавоб учрашувида майдонга тушади. Биринчи ўйин «шаҳарликлар»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
ПСЖ эса танаффусга қадар Чемпионлар Лигасининг чорак финал йўлланмасини ҳал қилиб бўлган, мазкур босқичда парижликлар «Аталанта» билан ўзаро куч синашади.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)