Аёллар ўртасидаги мутлақ енгил тоифасида UFC чемпиони Валентина Шевченко кейинги жангини Женнифер Майяга қарши ўтказади. Бу ҳақда UFC президенти Дэйна Уайт маълум қилди.
Майя 2 август куни ўтган UFC Fight Night 173 кечасида шотландиялик Жоан Калдервудни мағлуб этди. Бразилиялик яккакурашчи биринчи раунддаёқ оғритиш усули билан рақибини таслим этди.
Майянинг ғалабасига қирғизистонлик жангчи Twitter’да ўз муносабатини билдирди: «Тез орада кўришгунча».
Эслатиб ўтамиз, Шевченко 2018 йилнинг декабрида Йоанна Енжейчикни мағлуб этиб, мутлақ енгил вазн тоифаси чемпионига айланганди. Шундан кейин у уч марта камарни муваффақиятли ҳимоя қилди. У шунингдек, ўта енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони ҳисобланади.
Шевченко MMA’да 22 та жанг ўтказиб, уларнинг 19 тасида ғалаба қозонган (13 марта муддатидан аввал) ва учта жангда мағлуб бўлган. Майя ҳисобида эса 18 ғалаба, 6 мағлубият ва битта дуранг мавжуд.
UFC Fight Night 173 мусобақасидаги жанглар видеосини томоша қилинг
Изоҳ (0)