Футбол бўйича Беларусь чемпионатининг 20-турида «Шахтёр» 31 июль, жума куни «Слуцк» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида Артём Архипов пенальтини аниқ бажариб, солигорскликларни олдинга олиб чиқди. 60-дақиқада Жасур Яхшибоев рақиб жарима майдонига ёриб кираётган бир вақтда қўполлик билан тўхтатилди. Натижада белгиланган жарима зарбасини Никола Антич аниқ бажарди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Мазкур баҳсда ўзбекистонлик ҳужумчи тўлиқ ҳаракат қилди.
Шу тариқа «Шахтёр» очколарини 40 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликда давом этмоқда. Жамоа битта захира ўйини бор БАТЭдан уч очко олдинда.
Беларусь Олий Лигаси
20-тур баҳси
31 июль, жума
«Слуцк» — «Шахтёр Солигорск» 0:2
Голлар: 0:1 – 25, пенальти Архипов, 0:2 – 61 Антич.«Слуцк»: Панкратов, Анюкевич, Такулов, Чеботаев, Кривулкин, Салу, Апанасович (Сердюк, 63), Семенов, Бураев, Тетеренко, Зуевич (Велко, 74).
«Шахтёр»: Гутор, Антич, Хадаркевич, Сачивко, Вукманич (Бурко, 46), Селява, Сзоке, Иванович, Яхшибоев, Подстрелов (Бодул), Архипов (Баланович, 29).
Огоҳлантиришлар: Кривулкин (25), Вукманич (27), Такулов (60), Салу (61), Сердюк (64), Сзоке (76).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)