Қашқадарё вилоятида 20 мингта эҳтиёжманд оилага бир миллион сўмдан нақд пул берилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев иштирокидаги брифингда маълум қилинди, — дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Таъкидланишича, Президент топшириғига асосан «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан 20 мингта эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига бир миллион сўмдан, жами 20 миллиард сўм маблағ берилади. Вилоятдаги 20 мингта эҳтиёжманд оилада 84 минг 335 нафар киши истиқомат қилади.
Зоир Мирзаевнинг қўшимча қилишича, вилоятдаги саховатпеша тадбиркорлар ҳисобидан 750 та оилага чорва моллари, парранда ва қуён ҳам берилмоқда. Жумладан, 80 та оилага бир бошдан сигир, 315 та оилага икки бошдан 630 бош қўй, 97 та оилага 10 тадан жами 970 та қуён, 258 та оилага 30 донадан жами 7740 та товуқ тарқатилган.
Изоҳ (0)