• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистон 24» телеканали «Ўзэкспомарказ»даги тақсимот марказини тарк этишни истамаётган беморларни худбинликда айблади

    «Ўзбекистон 24» телеканали «Ахборот 24» дастурининг 29 июль оқшомида эфирга узатилган сонида Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуасида ташкил этилган Махсус тақсимот марказидан репортаж берилди. Унда асосий мавзу аҳволи барқарорлашган беморларнинг тақсимот марказини тарк этишни истамаётгани, бунинг натижасида оғир аҳволдаги беморларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш имконияти қўлдан чиқарилаётгани бўлган.

    Қуйида «Ўзбекистон 24» телеканали лавҳасини томоша қилишингиз, шунингдек, унинг матнли кўриниши билан танишишингиз мумкин.

    Ислом Қорабоев, «Ўзбекистон 24» телеканали бошловчиси: Ўтган ҳафта пойтахтимизда иш бошлаган «Ўзэкспомарказ»даги тақсимот маркази кўпчиликнинг жонига оро киряпти. Шу ўринда бир мулоҳаза, аниқроғи, жуда ҳам муҳим масала — бу ерда касаллик белгилари енгил ёки марказда дарддан фориғ бўлган ўнлаб беморларни учратиш мумкин, уларга шифокорлар кўрсатмаси бўйича уй шароитида даволаниш тавсия қилинмоқда, зеро, бўшаган ўринларга муҳтож қанча оғир аҳволдаги беморлар бор, балки ўртада ҳаёт-мамот масаласи тургандир. Афсус, ҳамма ҳам буни тушуниб етмаяпти. Қани ўзбекона меҳр-оқибат, инсоф-диёнат? Ҳеч қандай дард инсонийлик мартабасидан устун эмас.

    Меҳрож Дархонов, «Ўзбекистон 24» телеканали мухбири: «Ўзэкспомарказ»даги тақсимот марказида коронавирус касаллигига гумон қилинганлар аниқ ташхис қўйиш ва зарур ёрдамни кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда вирусга чалинганликда гумонланган шахслар вақтинч сақланиб, уларга тез ёрдам кўрсатилиб, ташхис қўйилганидан кейин саломатлигининг ҳолатига кўра, Тошкентдаги даволаш-профилактика муассасаларига йўналтирилмоқда. Бугунги кунгача 1000 дан ортиқ беморларга бирламчи ёрдам кўрсатилган, тез ёрдамда ўз ишининг моҳир усталари ишламоқда.

    Агар коронавирус аломатлари сезилса, бемор муҳокамаларсиз касалхоналарга жойлаштирилмоқда. Марказга тез ёрдам хизмати ходимлари кўмагида олиб келинган оғир ҳолатдаги беморларнинг қисқа муддатларда соғлиғи тикланмоқда.

    Беморлардан бири: «Аҳволим оғир эди. Сунъий нафас олиш аппаратини улаб қўйишган эди. Мана, бугун олтинчи кун, ўзим нафас оляпман, яхшиман».

    Яна бир бемор: «Бугун, Худо хоҳласа, даволанишимнинг олтинчи куни. Нафас қисиши билан келгандим, маза йўқ эди, кўнгил айниши, иштаҳасизлик кузатилаётган эди. Ҳозир, Аллоҳга шукр, шунча яхши қарашяпти дўхтирларимиз».

    Меҳрож Дархонов, «Ўзбекистон 24» телеканали мухбири: Марказдаги 250 нафар тиббиёт ходимлари туну кун беморлар бошида туриб, уларнинг соғлиғини назорат қиляпти. Ҳар куни тез тиббий ёрдам кўмагида пойтахтимизнинг турли ҳудудларидан 200 дан ортиқ коронавирусга гумонланган фуқаролар тақсимот марказига олиб келинмоқда. Марказда тажрибали мутахассислар беморларда тест ва таҳлиллар ўтказиб, касаллик даражаси ва саломатлигининг ҳолатига кўра шифохоналарга йўналтирмоқда. Хасталик енгил кечаётган ва уй шароитида даволанишни маъқул деб билганлар эса уйда ўзини ўзи изоляция қилган ҳолда даволанишга юборилмоқда. Аммо баъзи беморларга амбулатор шароитда муолажалар тавсия қилинса-да, улар бу ерни тарк этишни истамаяпти.

    Абдулазиз Абдураҳимов, Махсус тақсимот маркази бош шифокори: «Тақсимот марказига шу кунгача 1000 дан ортиқ бемор мурожаат қилган бўлса, баъзи беморлар етти кундан бери ҳали ҳам ётибди. Сатурацияси яхши, қоннинг кислородга тўйиниши яхши, тана ҳарорати нормал. Лекин бу тақсимот маркази охиригача даволанадиган марказ эмас. Керак бўлса, оксигенаторларни тилхат билан маълум бир вақтга уларнинг ўзига фойдаланиб туриш учун бериш таклифи ҳам чиқяпти ҳозир. Лекин бу беморлар шунда ҳам рози бўлмаяпти».

    Бемор аёл ва бош шифокор суҳбати

    Бемор: Эртадан кетсамми, деб тургандим.Бош шифокор: Кислородга муҳтож айрим беморлар ҳам бор-да, вазиятдан келиб чиқиб сизга тавсиялар берсак, сизни уйда даволанишга ўтказсак...

    Бемор: Эртадан, Худо хоҳласа.Бош шифокор: Бугун-чи, бугун нима бўлади?

    Бемор: Йўқ, бугун озгина мазам йўқ.Бош шифокор: Тана ҳароратингиз нормал бўлса, сатурациянгиз яхши бўлса...

    Бемор эркак ва бош шифокор суҳбати

    Бош шифокор: Ака, сиз яхши бўлсангиз, сизга рухсат берайлик? Бошқа беморлар ҳам бор-да, кислородга муҳтож беморлар келяпти.Бемор: Нафасимда озгина қисиш бор-да менда.

    Бош шифокор: Керак бўлса, оксигенаторни ҳам берайлик сизга? Уйда ҳам қўйиб туринг... Булар ҳам йўқ деяптилар-да, кўряпсизми?Бемор: Ҳеч бўлмаса яна бир-икки кун муолажа олай, кейин майли, Худо хоҳласа...

    Бемор аёл ва тақсимот маркази ходими суҳбати

    Ходим: Озгина масъулиятни ҳис қилайлик, худди сизникидек аҳволга тушган бошқа ҳамюртларимиз бор яна. Уларни ҳам озгина тушунайлик, уларга ҳам мана бунақа кислород керак. Ҳозир ҳаммасига жойлаяпмиз, агар шу ерда қоламан десангиз мана бу ерга яна битта жой қилиб берамиз, лекин ўрнингизга битта одамни жойлаштирамиз.Бемор аёл: Йўқ, кетмайман.

    Меҳрож Дархонов, «Ўзбекистон 24» телеканали мухбири: Тақсимлаш марказида касалликдан тузалиб, енгил шаклни бошдан кечираётган ўнлаб беморлар бор. Уларга шифокорлар кўрсатмаси бўйича уй шароитида даволаниш тавсия қилинмоқда. Ҳолбуки улар оғир аҳволдаги беморлар учун ҳаёт-мамот масаласи бўлиб турган даволаниш ўринларини бўшатгиси йўқ. Бу эса марказга тушаётган босимни сунъий равишда ошириб юбормоқда. Гувоҳи бўлганингиздек бу беморларнинг аҳволи жуда яхши, аммо улар ўзларидан бошқаларнинг ғам-ташвишини заррача ўйлаётгани йўқ. Худбинларча ўзини ўйлаяпти. Ахир бутун халқимизнинг бошига тушган оғир кунларда фақат ўзини ўйлаш инсофсизлик эмасми?

    Рушана Айтқулова, тақсимот маркази ҳамшираси: «Беморларимиз шу даражадаки, ‘виписка’ бўладиганларининг ҳам кетгиси келмаяпти. Бу ерда шароит яхши, биз бу ерга шунчалик ўрганиб қолдик, деб. Буёқда оғир касаллар ҳатто навбат кутиб турибди, лекин бу ердаги беморларнинг кетгиси келмаяпти, шароит шунчалик яхшилигидан».

    Меҳрож Дархонов, «Ўзбекистон 24» телеканали мухбири: Мана шу тақсимот марказининг 3-блокида 450 га яқин беморлар даволанмоқда. Бугуннинг ўзида мана шу 450 нафар беморларнинг 100 нафари пойтахтимизнинг бошқа, махсус клиникаларига ўтқазилади. Тақсимот марказида ҳар куни беморларни қабул қилиш, даволаш ва касалликнинг олдини олиш тизими узлуксизлиги таъминланган. Бу каби кўрилаётган қатъий чоралар қисқа муддатда ўз самарасини беради. Сабр-қаноат, инсоф-диёнат, энг муҳими, ўзаро меҳр-оқибатимиз, ҳамжиҳатлигимиз бизни бу кунлардан омон сақлайди.

    30.07.2020, 11:53   Изоҳ (0)   58245
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Карантин сабабли қарийб 500 минг ўзбекистонлик хорижда ишлашга кета олмаган

    30.07.2020, 11:27

    Ўзбекистонда ўтган бир кечада 287 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 22 872 кишига етди

    30.07.2020, 10:08

    Бухорода коронавирусга чалинган 68 ёшли аёл вафот этди

    30.07.2020, 09:46

    «Дунёда ‘Плаквенил’ни қўллаш бўйича аниқ кўрсатма йўқ» — немис мутахассиси аввал ЖССТ, сўнг Ўзбекистон қўлланмадан чиқариб ташлаган препарат ҳақида

    30.07.2020, 09:40

    Шоҳрух Ғиёсов: Мажбурий «план» иш услубидан умуман воз кечганмиз

    30.07.2020, 08:53

    Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида аҳоли турмушини яхшилашда ЮНЕСКО ва Евроиттифоқ ёрдам беради

    30.07.2020, 07:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

    Реклама | 28 июн, 19:30

    Неймар Бразилия терма жамоасига қайтадими? Анчелотти жавоб берди

    Спорт | 28 июн, 19:28

    Сурхондарёдаги метан заправкада Nexia-2 портлаб кетди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:20

    Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:55

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.