• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Карантин сабабли қарийб 500 минг ўзбекистонлик хорижда ишлашга кета олмаган

    Карантин чекловлари натижасида 500 мингга яқин фуқаро хорижда ишлаш учун режалаштирган жойларига кета олмаган. Бу ҳақда 29 июль куни ОАКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Марям Абдукаримова маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унинг сўзларига кўра, улардан 76 минг фуқаро меҳнат органлари томонидан иш билан таъминланди. Жумладан, 68 минг фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. Уларнинг иш ҳақи тўлови Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан молиялаштириб берилди.

    Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидиялар ажратиш орқали 6,5 минг фуқаро, шундан 4 мингга яқин фуқаро шахсий томорқаларида ва 2,6 минг фуқаро кооперативларга аъзо сифатида бириктирилиб, бандлиги таъминланди.

    6 июль куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Темур Маҳмудов ҳам ушбу рақамларга яқин маълумотларни тилга олган эди — пандемия сабабли хорижга ишлашга кета олмаган 76,2 минг фуқаронинг бандлиги таъминланган.

    «Ўтган даврда 68,7 минг фуқаро жамоат ишларига жалб этилиб, уларнинг иш ҳақи учун 21,8 миллиард сўм Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан молиялаштириб берилди, — дейди Т.Маҳмудов. — Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидиялар ажратиш орқали 6,5 минг, шундан 3,9 минг фуқаро шахсий томорқаларида ва 2,6 минг фуқаро кооперативларга аъзо сифатида бириктирилиб, бандлиги таъминланди», — дея Меҳнат вазирлиги вакилининг сўзларини келтирган эди ЎзА.

    Ўшанда 2020 йилнинг олти ойида 219 минг 657 нафар фуқаро меҳнат миграциясидан қайтиб келгани қайд этилди. Жумладан, 122 минг 805 нафари Россиядан, 63 минг 636 нафари Қозоғистон, 7144 нафар Туркия, 3376 нафар Жанубий Кореядан келди. Ҳозирда хориждан қайтганларнинг 201,4 минг нафари ўрганилди ва уларнинг 100,6 минг нафарининг бандлиги таъминланди.

    Маълумотларга кўра қайтган фуқароларнинг 49,6 фоизи чет давлатларда қурилиш йўналишида, 11,4 фоизи саноат корхоналарида, 10,1 фоизи қишлоқ хўжалиги ишларида, 13,1 фоизи савдо, 15,9 фоизи бошқа йўналишларда ишлаган. Россияда оғир вазиятда ва ишсиз қолган меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш учун «Birgamiz.com» ва «Anketa.migration.uz» веб-сайтлари, Call-марказ ва Telegram канали жорий этилиб, 20,2 мингдан ортиқ фуқарога ишга жойлаштириш чоралари кўрилди.

    Эслатиб ўтамиз, 17 июль ҳолатида Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Жамоат ишлари жамғармасига банд бўлмаган аҳолини вақтинчалик ишларга жалб этиш ишлари учун 200 миллиард сўм ажратилган. Бандликка кўмаклашиш жамғармасига эса ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга томорқа участкаларини яхшилаш учун 50 млрд сўм тақдим этилган.

    Мавзуга доир:

    • «Пандемия даврида 27 минг нафар ишсизга 20 миллиард сўмга яқин нафақа тўлаб берилди» – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари
    • Ўзбекистонда карантин даврида қанча фуқаро доимий даромад билан таъминлангани маълум қилинди

    30.07.2020, 11:27   Изоҳ (0)   12484
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўтган бир кечада 287 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 22 872 кишига етди

    30.07.2020, 10:08

    Бухорода коронавирусга чалинган 68 ёшли аёл вафот этди

    30.07.2020, 09:46

    «Дунёда ‘Плаквенил’ни қўллаш бўйича аниқ кўрсатма йўқ» — немис мутахассиси аввал ЖССТ, сўнг Ўзбекистон қўлланмадан чиқариб ташлаган препарат ҳақида

    30.07.2020, 09:40

    Шоҳрух Ғиёсов: Мажбурий «план» иш услубидан умуман воз кечганмиз

    30.07.2020, 08:53

    Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида аҳоли турмушини яхшилашда ЮНЕСКО ва Евроиттифоқ ёрдам беради

    30.07.2020, 07:45

    Бухорода араб инвесторлари билан ҳамкорликда 2 та шамол электр станцияси қурилади

    30.07.2020, 07:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.