Актёр Алишер Узоқов бир неча йиллардан бери ҳамкорлик қилиб келаётган Zo‘r TV телеканалидан кетганини маълум қилди. У телеканал маъмуриятига ҳамкорлик давомида кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
« Zo‘r TV телеканали мен учун энг яхши телеканал эди ва бундан буён ҳам шундай бўлиб қолади», — дейди Алишер Узоқов.
https://www.instagram.com/p/CDOfdyYBNbP/
Актёр Instagram саҳифасида қолдирган видеомурожаатида телеканалдан кетишига нима сабаб бўлганини ошкор қилмаган. У Zo‘r TV телеканалида The Cover Up, «Бекат» каби кўрсатувларда бошловчилик қилган, шунингдек, «Севги изтироби» сериалидаги Амир образига овоз берган эди. Алишер Узоқов телеканалда ҳозирги пайтда эфирга узатилаётган «Элчининг қизи» сериалидаги Санжар Эфе образига ҳам овоз бераётган эди, бироқ яқиндан бошлаб ушбу қаҳрамон бошқа актёрнинг овози билан «гапира бошлади».
Изоҳ (0)