Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида Spark русумли автомобилни олиб қочган шахс ушланди, дея хабар беради Тергов департаменти.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 14 июль куни соат 20:30 да муқаддам транспорт воситасини олиб қочиш жиноятини содир этган хавфли рецидивист 28 ёшли О.О. маст ҳолда, Чирчиқ шаҳар 4-кичик ноҳия 20-уйнинг ён томонида эшиклари очиқ ҳолатда турган, ўзига олдиндан таниш бўлган 20 ёшли С.У.га тегишли Spark русумли автомашинани олд ҳайдовчи ўриндиғига ўтириб автоулов эгаси С.У.нинг кўз ўнгида, талончилик йўли билан очиқдан очиқ олиб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида О.О. олиб қочилган Spark русумли автомашинани Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳудудида бошқариб юрган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари натижасига кўра, О.О.га нисбатан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судига юборилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар