Америкалик олимлар смартфонларнинг узоқ муддат ишлаши ва уларнинг арзонроқ бўлишини таъминлаш усулини топди, деб хабар беради iTechua.
Мутахассисларнинг янги ихтироси гаджетлар ишчанлигини ошириб, уларнинг узоқ вақт хизмат қилишини таъминлайди. Буни амалга ошириш учун олимлар томонидан тақдим этилган янги кобальтсиз батареялар лойиҳаси ёрдам беради.
Кобальт бугунги кунда замонавий литий-ионли аккумуляторлар катодларини ишлаб чиқариш жараёнидаги энг қиммат минерал ҳисобланади. Материал нархи тоннасига 28,5 минг долларни ташкил этади, у ҳатто никель, марганец ва алюминийни бирга қўшиб ҳисоблаганда ҳам қимматроқ.
Мутахассислар катоднинг 89 фоизини эгалловчи кобальт ўрнини никелга алмаштирди. Янги турдаги батарея синтез вақтда турли металл ионларини катоднинг кристалл тузилиши бўйлаб бир текис тақсимлайди.
Бу каби технология батарея зичлигини «заряд-разряд» цикллари сонини камайтирмасдан оширишга ва уни арзонроқ бўлишига хизмат қилади. Шунингдек, аккумулятор замонавий моделларга қараганда узоқроқ вақт ишлай олади.
Изоҳ (0)