Telegram’нинг 26 июль куни тақдим этилган янгиланган версияси орқали эндиликда видеоқўнғироқларни ҳам амалга ошириш мумкин, деб ёзади Spot.
Бироқ видеоқўнғироқлар ҳозирча фақат iOS илова орқали ҳамда тест режимида амалга оширилади.
Видеоқўнғироқдан фойдаланиш учун қуйидаги амалларни бажариш лозим:
- App Store орқали Telegram’нинг сўнгги версиясини (6.3) юклаб олиш;
- Иловадаги созламалар тугмасига 10 маротаба босиш (дебаг-меню очилади);
- Experimental Feature функциясини ёқиш;
- Профилга кириб, аватаркани пастга тортиш.
Изоҳ (0)