• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Япония бренди — «Ошин»нинг ўзбекча гапирганига 20 йил тўлди

    Япония киноижодкорларининг «Ошин» телеасари мамлакатда сериаллаштирилган илк телевизион драма ҳисобланади. Сугако Хашида сценарийси асосида Эгучи Ҳироюки томонидан суратга олинган сериал дастлаб 1983—1984 йилларда NHK компаниясида намойиш қилинади.

    Фото: Twitter

    «Ошин»да камбағал деҳқон хонадонида туғилган япон қизининг ўз отаси томонидан уй хизматига сотилган пайтидан бошлаб, оиласининг бойликка ва муваффақиятга эришишга қадар бўлган ҳаёти ҳамда қийинчиликлари тасвирланади.

    Сериал қисқа вақт ичида дунё бўйлаб машҳурликка эришади. Сингапур, Таиланд, Хитой, Малайзия, Индонезия, Ҳиндистон, Бразилия, Миср сингари жаҳоннинг етмишга яқин мамлакатида арабчадан то инглиз тилигача бўлган субтитрлар билан оммага ҳавола этилади.

    Мазкур сериал ўзбекчага ҳам таржима қилиниб, шу пайтга қадар уч- тўрт маротаба телеканалларда эфирга узатилган. «Ошин» бугунги карантин даврида ҳам «Ўзбекистон» канали орқали томошабинлар хонадонига ташриф буюрмоқда. «Дарё» мухбири сериалнинг ўзбек тилига таржима ва дубляж қилиш жараёнлари қандай кечганлигига қизиқиб, бир қатор ижодкорлар билан суҳбатлашди.

    «Сериални Япония ҳукумати туҳфа этган»

    Шамсиддин Ҳисомиддинов, дубляж режиссёри:

    — Юртимиз мустақилликка эришган илк йилларда Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги кўплаб соҳаларни мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратилган. Маданий алоқаларнинг амалдаги намунаси сифатида Япония ҳукумати «Ўзбекистон» телеканалига «Ошин» сериалининг инглиз тилидаги вариантини совға қилган.

    Ўша пайтларда фақат «Ўзбекистон» каналида дубляж студияси бўларди, холос. Бугунга келиб эса бундай студиялар ҳар бир телеканалда мавжуд. Сериални овозлаштириш вазифаси мен ишлайдиган кино муҳарририяти бўлимига топширилган. Биз жамоа билан 2000 йилда ишга киришганмиз.

    Сериал ёш талаба қиз Ҳулкар Аъзам ҳамда бир қанча таржимонлар меҳнати сабаб ўзбекчага таржима қилинган. 297 қисмдан иборат катта ҳажмли телеасарнинг аввалига 10 қисмини дубляж қилиб, эфирга узатганмиз. Кейин жамоадошлар ҳафтада бир неча кун йиғилиб, ўнлаб қисмни олдиндан тайёрлаб қўярдик ва сериал тартиб бўйича томошабинларга ҳавола қилинарди. Шу тарзда таржима ва дубляжга бир йил умримиз кетган.

    Фото: Getty Images

    Дубльяжда жуда кам актёрлар: Омон Абдураззоқов, Ойбарчин Бакирова, Санжар Саъдуллаев, Сайёра Юнусова ва Гулчеҳра Жамилова иштирок этган. Улар қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатини ҳис қилиб, овоз беришгани учун ҳам ҳозиргача сериал дубляжини кўпчилик мақтайди. Камина, муҳаррир Дилшод Шамс, овоз режиссёри Аъзам Баҳромов ва актёрлар бир оиладек аҳил бўлиб ижод қилганмиз.

    «Ошин» Ўзбекистондаги биринчи телевизион дубляж ишларидан саналади. Унга қадар Япония сериалларидан бирортаси ўзбекчага дубляж қилинмаган. «Ошин» телевидениеда намойиш қилингач, илк қисмлариданоқ рейтинги анча юқорилаган. Томошабинларнинг деярли барчасига манзур келган ва юртимизнинг турли ҳудудларидан миннатдорлик мактублари келарди. Ҳозир ҳам сериални севиб кўрувчилар орасида ўзбекистонликларнинг миллионлаб эканлиги шубҳасиз!

    «Ошин»ни 18 ёшимда таржима қилганман»

    Сериал таржимони Ҳулкар Аъзам

    Сериал таржимони Ҳулкар Аъзам
    Фото: Ҳулкар Аъзамнинг шахсий архивидан

    Ҳулкар Аъзам, сериал таржимони:

    — Зиёли оилада туғилиб, ўсганим ҳамда ота-онам: таниқли адиб Аҳмад Аъзам ва шоира Фароғат Камолнинг адабиёт оламидаги ютуқлари-ю таржимонлик фаолияти туфайли менда ҳам ушбу соҳага ҳавас уйғонган.

    «Ошин» сериалини инглиз тилидан ўзбекчага ўгирган пайтларим 18 ёшда эдим. Ўшанда Тошкент давлат иқтисодиёт универстетининг биринчи босқичида ўқирдим. Ёш бўлишимга қарамай, менга ишонч билдириб, қўллаб-қувватлаган «Ўзбекистон» телеканали ходимларидан ҳалигача миннатдорман.

    Таржима жараёни бир йилга яқин давом этган. Сериалнинг дастлабки қисмларини акаларим ва бир қанча тенгдош йигитлар биргалашиб таржима қилганмиз. Тажрибам ошганидан кейин қолганини тўлиқ зиммамга олганман. Дубльяждан кўнглим тўлган. Машаққатли касб эгалари бўлган устозларнинг овоз бериш жараёнларини кузатганим ҳам омадим, деб ўйлайман.

    Фото: Getty Images

    Ошиндаги менга ёқадиган жиҳатлар шуки, у жуда кучли ва ҳеч қачон таслим бўлмаган, юзида табассум билан доимо яхши ҳаётга интилган. Унинг характерини юқори баҳолайман: кучли ва қатъиятли, аммо камтар ва садоқатли. Ўзбек аёлларига жуда яқин тимсол.

    «Ошин» илк таржимонлик ишим. Ундан сўнг кореялик киноижодкорларнинг «Қиш сонатаси» ва «Ёз ифори» телесериалларини таржима қилганман. Бу соҳадаги фаолиятим қисқа кечган бўлса-да, бироқ жуда мароқли ва гўзал хотираларга бой ўтган. Олий таълим муассасасининг банк иши йўналишини тамомлагач, меҳнат фаолиятимни диплом бўйича давом эттиришга қарор қилганман. Ўн йилдан бери Лондондаман. Ҳозир бу ерда инвестицион корхонада ишлайман. «Ошин»нинг таржима қилиш жараёнида орттирган тажрибамнинг профессионал карьерамда маънавий ўрни жуда катта.

    «Кўплаб саҳналар павильонда суратга олинган»

    Санжар Саъдуллаев

    Санжар Саъдуллаев
    Фото: Google Images

    Санжар Саъдуллаев, дубляж актёри:

    — Режиссёр Шамсиддин Ҳисомиддинов сериалнинг дубляж ишида қатнашишимни сўраганида, ҳеч иккиланмай розилик билдирганман. Чунки унга қадар Япония кино маҳсулотлари, айниқса, телесериаллар қаҳрамонларига овоз бермаганман. Беш нафар актёр 300 қисмга яқин сериални 11 ой давомида дубляж қилганмиз.

    «Ошин» анча йиллар олдин суратга олинган бўлса-да, тарбиявий аҳамиятга эгалиги билан ҳар бир даврда томоша қилинади ва ўз қийматини йўқотмайди. Агар ҳозирги ёшлар бу сериални сабр қилиб, бошидан охиригича кўришса, ўзларига етарлича хулоса чиқаришади.

    Фото: Видеодан сриншот

    Сериалдаги актёрлар жамоаси, бетакрор кадрлар фильм мувафаққиятига сабаб бўлган. Кўплаб саҳналарнинг павильонда сёмка қилингани томошабинга сира сезилмайди. Чунки жудаям ишонарли чиққан. Ошиннинг болалигини ижро этган қизалоқни ҳам режиссёрнинг омади, дейиш мумкин. Негаки, ёзувчи асарига мос тушган қиёфа сериални янада машҳур қилган.

    «Овоз бериш пайтида жуда қийналганман»

    Сайёра Юнусова

    Сайёра Юнусова
    Фото: MyDay

    Сайёра Юнусова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

    — 2000 йилга қадар ҳам кино ва мультфильм қаҳрамонларига овоз бериб юрганман. «Ошин» эса дубляждаги биринчи сериалим бўлиб, унда бош қаҳрамон Ошин ва бир қанча актрисаларни ўзбекча гапиришига ҳисса қўшганман.

    Биласизми, кўпинча бирор телеасарнинг овозлаштириш жараёнида аксарият актёрлар сизга ёрдам бергиси келмайди. Кичкина хато қилсангиз ҳам бошқача нафас олиб қўйишади ёки қараши ўзгаради. «Ошин»га овоз бериш пайтида жуда қийналганман. Чунки бу катта қисмли фильм эди. Аммо атрофимдаги тажрибали дубляж актёрларининг қўллаб-қувватлаши туфайли вазифамни сифатли бажаришга интилганман. Айниқса, раҳматли Ойбарчин опам ҳамиша далда бўлиб, мени руҳлантириб турарди.

    Фото: Getty Images

    Ошинга овозим мос тушганлиги учунми, ҳозиргача қаерга бормай, мухлисларим шу сериалга тааллуқли саволлар беришади. Бу эса, албатта, мени хурсанд қилади. «Ошин» ижодий фаолиятимда алоҳида аҳамиятга эга.

    Сериал дубляжидаги иштирокимга қанча миқдорда гонорар олганим аниқ эсимда йўқ. Лекин гонораримни тўплаб, Японияда ишлаб чиқарилган чангюткич харид қилганман. Ўша «Ошин»дан эсдалик бўлиб қолган (кулади).

    26.07.2020, 10:43   Изоҳ (0)   83459
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбеккино» номи Кинематография миллий агентлигига ўзгартирилиши мумкин

    24.07.2020, 14:29

    «Такси» муваффақиятидан кейин фильм юлдузи Сами Насерининг ҳаёти қандай кечди?

    24.07.2020, 09:37

    Орландо Блумнинг бир ҳафта олдин йўқолган ити ўлиб қолди. Актёр севимли жонивори хотирасига татуировка чиздирди

    23.07.2020, 19:43

    Болливуднинг энг мустаҳкам ва намунали оилалари (фото)

    23.07.2020, 10:25

    90-йилларнинг энг машҳур сериали — «Махфий ҳужжатлар» ҳақида қизиқарли фактлар

    22.07.2020, 21:32

    Шарлиз Терон «Ўлмас гвардия» фильми суратга олиш жараёнида жароҳат олиб, 3 та жиддий операцияни бошидан ўтказди

    22.07.2020, 13:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40

    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 27 июн, 19:30

    Хитой ва АҚШ ўртасида савдо шартномаси имзоланди

    Дунё | 27 июн, 20:25

    Уруш суратларини ёритган, халқ дардини гапирган ва ҳақиқат учун жон берган журналистлар

    Дунё | 27 июн, 20:10

    Трамп Салвадорга адашиб юборилган муҳожирни қайта депортация қилади

    Дунё | 27 июн, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.