• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Ўзбеккино» номи Кинематография миллий агентлигига ўзгартирилиши мумкин

    Ўзбекистон Президентининг «2020—2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида кинематография соҳасини ривожлантириш концепциясини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

    Фото: «Ўзбеккино» МА

    Фото: «Ўзбеккино» МА

    «Ўзбеккино» Миллий агентлиги номи Ўзбекистон Республикаси Кинематография миллий агентлигига ўзгартирилади.

    Ўзбекистон Республикаси кинематография миллий агентлигининг янги тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлаган ҳолда, Кинематография соҳасида миллий регулятор (тартибга солувчи) этиб белгиланади. Агентлик бадиий фильм, ҳужжатли фильм, илмий-оммабоп, ўқув-методик фильмлар, киноалманахлар, киножурналлар, мультипликацион фильмлар, сериаллар, қисқа метражли фильмлар ва болалар юмористик фильмларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ маҳсулотларни (ишлар, хизматлар) сотиб олиш, давлат буюртмаси доирасидаги фильмлар, шунингдек, киномаҳсулотларнинг бошқа турларини субтитрлаш ва дубляж қилиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланади.

    Юқори бадиий киноасарлар яратиш, кино саноатига тизимли кўмаклашиш, кино ишлаб чиқариш даражасини тубдан ошириш, кино саноатида замонавий менежментни жорий этиш мақсадида Агентлик ҳузурида «Ўзбекфильм» Киноконцерн давлат муассасаси ташкил этилади.

    Миллий киноархивни шакллантириш, миллий кино санъатини сақлаш, рақамлаштириш ва реставрация қилиш, хорижий киноархивларда сақланаётган маҳаллий кино маҳсулотларининг энг яхши намуналарини қайтариш, миллий кинематография тарихини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон маданий меросининг ажралмас қисми сифатида «Ўзбекистон миллий кинофонди» ташкил этилади.

    Рақамли маконда ягона ахборот мултимедиа платформасини яратиш, кино-видео-мусиқий таълим ва киберспорт контентини бирлаштириш, маҳаллий ва энг яхши хорижий кино ва анимация маҳсулотларини ижарага олишнинг замонавий шаклларини қўллаш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида «MEDIAUZ» миллий стриминг платформаси ташкил этилади.

    Миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш, унинг жаҳон кино бозорида рақобатбардошлигини ошириш, миллий манфаатларга мос келадиган бадиий жиҳатдан юксак фильмлар яратиш учун шарт-шароитларни таъминлаш, Ўзбекистонда ва хорижда юқори даражадаги кинофильмларни оммалаштириш мақсадида Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси фаолияти тубдан ислоҳ қилинади.

    Жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланади:

    • миллий фильмларни ишлаб чиқариш, ижарага бериш, намойиш қилиш ва тарғиб қилувчи ташкилотларга молиявий кўмак бериш;
    • кинематография соҳасида фаолият юритаётган кино усталари, мутахассислар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш;
    • маҳаллий кинематографияни ривожлантириш, жумладан, кино ишлаб чиқариш, ижарага бериш, намойиш қилиш ва миллий фильмларни тарғиб қилиш, шунингдек, нотижорат кинотадбирларни амалга ошириш учун молиявий маблағларни жамғариш;
    • миллий кинематография соҳасида ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишга кўмаклашиш;
    • маҳаллий ва хорижий инвесторларни миллий фильмларни ишлаб чиқариш, ижарага бериш ва намойиш этишни молиялаштиришга жалб қилиш;
    • Ўзбекистон кинематографиячилари Ижодий уюшмаси ва унинг аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш.
    Республика аҳолисини бадиий жиҳатдан юксак хорижий киномаҳсулотларнинг (ўйин, ҳужжатли, мултипликацион фильмлар, сериаллар ва ҳ.к.) энг яхши намуналари асосида тарбиялаш ва глобал кино бозорига интеграция қилиш мақсадида агентлик давлат-хусусий шериклиги асосида Таржима ва дубляж миллий киномаркази ташкил этилади.

    Киноижодкорларнинг ижодий фаолияти учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, агентлик ва унинг таркибига кирувчи тузилмаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, Ўзбекистон киноижодкорларининг тарихий меросини абадийлаштириш мақсадида Агентлик, шунингдек, Ўзбекистон киноижодкорлари ижодий уюшмасининг агентлик ҳудудида умумий майдони 11,4 га бўлган «Ўзбекистон кинематографчилари шаҳарчаси»ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинади.

    Киносаноат соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, саҳна кўринишлари ва майдончалар қуриш учун хорижий ҳамда миллий кинокомпанияларга шарт-шароитлар яратиш, ёшларни киноижодкорлик касбига жалб этиш ва таълим бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Фарғона (Қўқон шаҳри), Самарқанд ва Хоразм вилоятларида киношаҳарлар барпо этилади.

    Кинематографиянинг жамият ижтимоий-маънавий ҳаётидаги ролини инобатга олган ҳолда, шунингдек, ушбу соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 19 август кунини «Ўзбекистон кинематографиячилари куни» деб эълон қилиш тўғрисидаги агентлик таклифи маъқулланади.

    24.07.2020, 14:29   Изоҳ (0)   13644
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Такси» муваффақиятидан кейин фильм юлдузи Сами Насерининг ҳаёти қандай кечди?

    24.07.2020, 09:37

    Орландо Блумнинг бир ҳафта олдин йўқолган ити ўлиб қолди. Актёр севимли жонивори хотирасига татуировка чиздирди

    23.07.2020, 19:43

    Болливуднинг энг мустаҳкам ва намунали оилалари (фото)

    23.07.2020, 10:25

    90-йилларнинг энг машҳур сериали — «Махфий ҳужжатлар» ҳақида қизиқарли фактлар

    22.07.2020, 21:32

    Шарлиз Терон «Ўлмас гвардия» фильми суратга олиш жараёнида жароҳат олиб, 3 та жиддий операцияни бошидан ўтказди

    22.07.2020, 13:28

    Том Круз Британиядаги кафелардан бирига тушлик қилиш учун шахсий вертолётида келди (фото)

    21.07.2020, 21:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.