Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистонда 2020 йил 23 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 165 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди ва касалланганларнинг умумий сони 18 868 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 54 таси карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
  • 96 таси Тошкент шаҳрида;
  • 15 таси Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
23 июль куни жами 489 та касалланиш ҳолати қайд этилди (соат 10:00 да +152 ва соат 17:00 да +172).

23 июль кун давомида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 98 нафар, Самарқанд вилоятида 48 нафар, Сирдарё вилоятида 43 нафар, Наманган вилоятида 28 нафар, Навоий вилоятида 27 нафар, Жиззах вилоятида 18 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Қорақалпоғистонда 7 нафар, жами 277 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тузалган.

Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясидан соғайганлар сони 10 149 нафарни (53 фоиз) ташкил қилмоқда. 8617 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда, дейилган ССВ хабарида.

Эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда «Дарё» ҳисоби бўйича 107, ССВ тақдим қилиб келаётган статистика бўйича 102 нафар бемор коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар