Ўзбекистонга январь—июнь ойларида жами 916 миллион долларлик аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналар импорт қилинган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 467,6 миллион доллар сарфланган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмитанинг хабар беришича, 2020 йилнинг январь—июнь ойларида импорт ҳажми 9 570,4 миллион АҚШ долларини ва 2019- йилнинг мос даврига нисбатан 85,0 фоизни ташкил этган. Импорт таркибида энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (37,1 фоиз), саноат товарлари (16,8 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва бошқа тоифаларга киритилмаган шунга ўхшаш маҳсулотлар (13,7 фоиз) ҳисобига тўғри келди.
Автомобильлар, асосан, йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 239,1 миллион долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 759,8 миллион доллар сарфланган.
Электр алоқаси, овоз ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналарига 282,2 миллион доллар кетган бўлса, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари учун 310,9 миллион доллар сарфланган.
Изоҳ (0)